loader
Foto

Европа инқирози

«Авлиё Бутрус» ибодатхонасининг эгасига айланган «Мадина» мусулмонлар жамоасининг черковни масжидга айлантириши кутилмоқда. Бироқ бу ҳақда ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ. Черковнинг собиқ эгалари ҳисобланган Бирмингем архиепархия вакилларининг сўзига кўра, католик черковини сотувга қўйилиши Британия жамиятида юз бераётган катта ўзгаришлардан далолат беради.

Католиклар ёлғон гапираётганлари йўқ. Британия жамиятидаги ўзгаришлар аввало европаликларнинг христианлик маданияти ва ундан келиб чиққан ўз ўзини чеклаш, тарки дунёчиликка асосланган анъанавий европа қадриятларидан воз кечаётганидан даракдир. Ўзининг сиёсий хушфеъллиги доирасида жинсий жиҳатдан бузуқи одамлар каби кишилик жамиятининг чиқиндисига, ўта кетган маънавий тубанликка қадар етган европаликлар бугунги кунга келиб ўз ўзини (нафсини) чеклашдан батамом воз кечмоқдалар. Бугун эса Европада ман қилувчиларни, яъни католик черковининг ўзини ман қилиш ҳаракатлари бор. Улар ўзлари гуноҳларга ботиб бўлса ҳам бир амаллаб европаликларни ақлга келтиришга уринишни давом этирмоқда. Бироқ бу ҳаракат кўнгилдагидек кечаётгани йўқ, чунки халқ барибир черковга борамаётир, чунки халқ аллақачон черковдан юз ўгириб бўлган. Сабаблар эса ўша-ўша. Бундан ташқари замонавий Ғарб дунёсида ўзини художўй қилиб кўрсатиш Худога ишонувчи одам учун турли хил кўнгилсизлликларни келтириб чиқариши мумкин, яъни атрофдаги “маърифий доира” “чиройлик ҳазар” қилишдан тортиб, ишдан бўшатиб юборишгача жавобни кутиш мумкин. Бу эса таназзулдир. Ҳа, айнан XX аср бошларида европалик файласуфлар башорат бериб ёзиб кетган таназзулдир...

Католикларга тегишли ибодатхонанинг сотилиши, сотилганда ҳам айнан мусулмонларга сотилиши исламофобларнинг роса жаҳлларини чиқарди. Уларда “Ўсувчи Ислом экспансия”си ҳақида гапиришга яна бир баҳона топилди (Олмонлар айтмоқчи хавфли neue Leitkultur, яъни янги устун бўлувчи маданият). Бемаъни гапларга раддия бериш вақтни беҳудага совуриш билан тенгдир (аксар исламофоблар ўзларининг қарашлари нафақат Исломга, балки воқеаликка ҳам тўғри келмаслигини жуда яхши билишади, баъзи клиник ҳолатидагиларни ҳисобга олмаганда). The Times агентлигининг католик ибодатхонасининг сотилиши ҳақидаги хабарида айтилишича, мазкур ибодатхона сотувга қўйилганда унга мусулмонлардан ташқари бошқа диний жамоалар ва баъзи тижорий ташкилотлар ҳам харидор бўлишган. Католиклар мусулмонларни афзал кўрдилар, шу билан христиан анъанасига тўла мувофиқ ҳолда Аллоҳники Аллоҳга бердилар. Бу ягона тўғри ечим эди. Негаки европаликларнинг христиан дунёсининг асос қадриятларидан воз кечиши шароитида фақатгина мусулмонлар замонавий Европада бизга Аллоҳ бераётган Ҳақиқат нурининг ягона эгалари бўлиб қолмоқдалар. Британиялик католиклар буни жуда яхши билишади, шунинг учун ҳам уларнинг қарори мақтовга лойиқ. Энди ўзлари сотган черковлари масжидга айлантирилганидан сўнг Исломни қабул қилиб, масжидга чиқиб турсалар, янада яхши иш қилган бўлар эдилар. Қайсарлик қилиб ёки бошқа сабаблар билан ҳақни қабул қилмасалар ҳам, уларнинг фарзандлари масжидларга қатнайдиган қавм бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади