Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қозоғистон дунёда коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони бўйича 37-ўринни эгаллаб турибди, у Филиппин, Польша, Афғонистон ва бошқа мамлакатларни ортда қолдирди.
Ўтган суткада мамлакатда 1501 та янги касалликка чалиниш ҳолати қайд этилди, тахминан шунча одам бир кун олдин ҳам қайд этилганди. Шундан касаллик аломати кузатиладиганлар – 496 киши, кузатилмадиганлар – 1005 киши.
Энг кўп касалланганлар сони Атирау вилояти, Алмати ва Алмати вилоятларида қайд этилган.
Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида 18 нафат тиббиёт ходими вафот этганлиги маълум бўлди. Ҳозирги кунда 511 та тиббиёт ходими COVID-19 га чалинган, шундан 492 кишида зотилжам қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда зотилжам бўйича кўрсаткичлар жуда юқори эканлиги айтилди.
Қозоғистон бош санитария врачи Айжан Есмагамбетова нима учун зотилжамли қозоғистонликларда коронавирус тести жавоблари салбий бўлиши мумкинлигини айтиб берди. Унинг сўзларига қараганда, бундай бўлиши мумкин, чунки коронавирус инфекцияси юқори нафас олиш йўлларидан пастки нафас олиш йўлларига ўтади ва шунда ПЦР доим ҳам натижа кўрсатмайди.
Цойнинг айтишича, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда қайд қилинган зотилжам касалликлари сони 55,4% ёки 98 546 кишидан 63 436 кишига ўсди. 2020 йил июнида 32 724 та зотилжам ҳолати қайд этилди, 2019 йил эса атиги бу кўрсаткич 7 964 таниш ташкил қилган.
Бугун зотилжамдан 628 киши вафот этганлиги маълум бўлди.
МВК маълумотларига кўра, жами мамлакат бўйича, 44 075 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Шундан 14 777 киши тузалган. Шундай қилиб, 29 минг киши атрофида фаол касалланганлар ҳисобланади.
Бироқ, шуни эслатиб ўтиш керакки, мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида тест синовлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд (бир нечта лабораториялар ёпилган), шунинг учун статистика тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, аломатсиз касаллар фақат илгари касал бўлганлар билан алоқа қилишда аниқланади, чунки Қозоғистонда аломатларсиз COVID-19 учун пулли текширувдан ўтиш энди қийин.
Мамлакатда коронавирус билан ўлим ҳақида аниқ маълумот йўқ. Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ушбу маълумотлар энди ҳафтасига бир марта тақдим этилишини айтди. Шунга қарамай, унинг сўзларига кўра, 1 июль куни мамлакатда 10 киши коронавирус ва 20 киши зотилжамдан вафот этган.
"Бугунги кунга қадар COVID-19 тести ижобий кўрсаткичга эга беморлар орасида жами 101 ўлим ҳолати қайд этилган, бу ерда қон-томир касалликлари, инсульт, инфаркт, саратон ва бошқалар ҳам бор.