loader
Foto

МДҲ мамлакатлари ва Грузияда коронавирусга чалинганлар кўпаймоқда

- Қозоғистон

Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 1962 та янги коронавируга (COVID-19) чалиниш ҳолати қайд этилди. Касалланганлар умумий сони 53 021 кишига етди.

Умумий ҳисобда 18209 киши тузалди, 264 киши вафот этди.



- Қирғизистон

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Айнура Ахматованинг хабар қилишича, охирги 24 соат ичида COVID-19 тасдиқланган ҳолатлари сони 361 тага ўсди ва 8847 кишини ташкил қилди.

Тузалганлар умумий сони 3 053 тани ташкил қилади.

Бунда 4 киши вафот этди ва COVID-19 қурбонлари умумий сони 116 га етди.



- Ўзбекистон

Ўзбекистонда охирги бир суткада янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тасдиқланган ҳолатлари сони 422 кишига ўсди ва 11092 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, хавфли касаллик оқибатида охирги суткада 5 киши вафот этди.

Жами 7060 киши тузалган ва 3987 киши даволанмоқда.

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача кучайтирилган карантин ҳолати жорий қилинади. Хусусан, умумий овқатланиш тизими, машғулот заллари фаолияти тўхтатилади, транспорт ҳаракати эса чегараланади.



- Украина

Украинада тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари сони бир суткада 810 кишига - ёки 51 224 кишигача ўсди. Бу ҳақида Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов маълум қилди.

Касалланганлар орасида 3682 та бола ва 7148 та тиббиёт ходими бор.

Тузалганлар сони бир суткада 665 кишига ўсди ва 23784 тага етди, вафот этганлар сони 21 кишига ўсди ва 1327 кишига етди.

Вазиятнинг ёмонлашуви сабабли Украинада карантин чораларини 31 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди.



- Арманистон

Ўтган суткада Арманистонда 526 та янги коронавирусга алиниш ҳолати қайд этилди. Шу тариқа, касаллик юқтири олганлар умумий сони 30346 кишига етди.

14 киши вафот этди, жами вафот этганлар сони 535 кишига етди. Ҳозирги кунгача COVID-19дан 18 минг киши даволанди.

Айни пайтда ушбу мамлакатда 129166 та тест ўтказилди, 11641 кишини даволаш давом этмоқда.



- Грузия

Ўтган сутка давомида Грузияда 5 кишида COVID-19 аниқланди. Шундай қилиб, касаллик юқтириб олганлар умумий сони 971 кишига етди.

Грузия ҳукумати маълум қилишича, тузалганлар сони 844 кишига тенг.

Шу кунгача хавфли касаллик оқибатида 15 киши вафот этган.