Расмий маълумотлар ортида юзлаб оилалар фожиаси ётибди. Кимдир отасини, кимдир онасини, акасини, синглисини, ўғлини, қизини йўқотяпти. Мен вафот этганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Бу ҳаммамиз учун умумий фожиадир. Шу сабабли мен 13 июлни пандемия қурбон бўлган қозоғистонликлар хотирасига мотам куни, деб эълон қилишга қарор қилдим. Аминманки, ҳар биримиз, у куни қаерда бўлишимиздан қатъи назар, ўтганларнинг хотирасини ёд этамиз», - деди Қозоғистон етакчиси мамлакат фуқароларига телемурожаат орқали.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда инфекция тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланган ва бунга амалдорлар жавобгар. "Афсуски, карантин тадбирларига оммавий равишда риоя қилмаслик, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбариятининг тизимли хатолари, ҳокимларнинг сустлиги туфайли биз аслида пневмониянинг кескин кўпайиши билан бирга иккинчи коронавирус тўлқини билан шуғулланмоқдамиз", - деди Тўқаев.
Аввалроқ, эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши ва COVID-19 тарқалишининг кўпайиши сабабли, 5 июлдан бошлаб икки ҳафта давомида Қозоғистон расмийлари карантинни қайта жорий этишга қарор қилганди.