Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия парламентида "15 июль - Демократия ва миллий бирдамлик куни" га бағишланган маросимда нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари 2016 йил 15 июлдаги воқеаларни турк халқининг асрлар давомида олиб борган, ўз ери ва келажагини ҳимоя қилган курашидаги навбатдаги бўғин деб атади.
Фитначилар ва уларнинг шериклари турк халқини Анатолия ва Европадан йўқ қилишга тайёр эдилар. Улар замонавий Туркия ерларида Исломнинг эсланишини йўқ қилишни мақсад қилдилар. Бироқ, турк халқининг қаршиликлари туфайли тўнтаришга уриниш амалга ошмади, дея таъкидлади Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда баъзи доиралар турк халқининг тарихий курашига соя солишга, 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишларнинг аҳамиятини камситишга ҳаракат қилмоқдалар.
"Агар Фетуллаҳ Гулен фитначилари етарлича кучга эга бўлганида, улар дарҳол парламент биносини вайрон қилган бўлардилар. Қонли тўнтаришга уриниш иштирокчилари мамлакатнинг сайланган барча сиёсатчиларини, шу жумладан президентни ва бош вазирни ўлдирган бўларди”, деди у.
Президентнинг таъкидлашича, 2016 йил 15 июль куни фитначиларнинг Туркия парламенти биносини портлатишга уриниши бу тасодифий танлов эмас, балки ҳокимиятни қўлга киритиш учун тасдиқланган режанинг бир қисмидир.
Эрдўған баъзан ҳатто битта қаҳрамон бутун миллат тақдирини ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади. “2016 йил 15 июлда миллионлаб турк халқи қаҳрамонлик кўрсатди ва бутун мамлакат бўйлаб фитначиларга қарши курашди. Бу қаҳрамонлар халқ ва мамлакат келажагини ҳимоя қилдилар ”деди Туркия раҳбари.
Президент Фетуллаҳ Гуленнинг шериклари фош этилгани ва ушбу давлатчиликка таҳдидни бартараф этиш натижасида мамлакат ўз мавқеини мустаҳкамлашга муваффақ бўлганини таъкидлади. “Туркия Қуролли Кучлари йиллар давомида бошлай олмаган операциялар кетма-кет муваффақиятли амалга оширилди. Одамлар ўзларининг кучли томонларига ва ўз давлатларининг кучига ишонишади, бу эса Туркияни кучли қилади ”деди у
Халқнинг хоҳишидан бошқа ҳеч нарса бўлиши мумкин эмас. Туркия раҳбариятининг барча қадамлари мамлакат ва унинг аҳолиси талаблари ва манфаатларига асосланган, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.