loader
Foto

Европада юз минглаб муҳожирлар фарзандлари дараксиз йўқолди

Eвропа Иттифоқи Полиция хизматининг (EВРОПОЛ) ҳисоботида 11 минг бедарак йўқолган муҳожир болалари ҳақида айтилган, аммо аслида ҳар бир мамлакат маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, бу рақам 96 мингга етади, деди Демир.

Бугун Европага кетган муҳожирлар сони 3,5-4 миллионни ташкил этади, деди у.

Демир 2019 йил учун БМТ маълумотларига кўра, 79,5 миллион киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлганини эслатди.

Статистикага кўра, уларнинг 50 фоизи болалардир, дея таъкидлади халқаро уюшма раҳбари.

У миграциянинг асосий омиллари урушлар, қийноқлар, диний, этник, ирқий мансубликка қараб дискриминация эканлигига эътибор қаратди.

“Бундай ҳолатда асосан болалар азобланади. Маълумки, норасмий маълумотларга кўра, Сурияда юз мингга яқин бола ўлдирилган. Европа Парламенти томонидан қабул қилинган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 170 минг ҳамроҳсиз муҳожир бола рўйхатга олинган. Эҳтимол яқинда бу рақамлар кўпайган бўлиши мумкин», деди Демир.

«Йўқолган болалар сонини 10-11 минг билан чеклаш жиддий муаммодир. Биз БМТда Интернетда эълон қилинган йўқолган муҳожир болалар сони бўйича маълумотларни таҳлил қилдик. Кўпгина мамлакатларда бу рақамлар 1500-2000, 3500 ва ҳатто 4000 га этади, масалан Испания ва Францияда аниқ маълумотлар мавжуд. Шунинг учун, умуман олганда, Европада йўқолган муҳожир болалар сони 100 мингга этади", деди Демир.

Eвропада муҳожир болаларни эксплуатация қилиш тўғрисида хавотирли хабарлар мавжуд, бу болалар мафиянинг қўлига тушади, улар ички органларини олиш учун сотилади ва турли хил генотип туфайли илмий тадқиқотлар учун ишлатилади.

“Эҳтимол, афғонлар ва сурияликлар бу тузоққа тушиб қолишган. Европага шунингдек, ўзбеклар, туркманлар, Шарқий Туркистондан келган одамлар, Араканлик роҳинжа мусулмонлари ва африкаликлар ҳам интилмоқда", дея қўшимча қилди у.