Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари хабар қилишича, Эронда COVID-19 юқтириб олиш тасдиқланган ҳолатлари сони 2388 кишига ўсди ва 264561 кишига етди.
3411 беморнинг аҳволи ўта оғир сифатида баҳоланяпти, деди Лари.
Касалхоналардан 227561 киши қўйиб юборилган.
Мамлакатда хавфли инфекция мавжудлиги борасида 2048049 тест ўтказилди.
Эронда биринчи коронавирус ҳолати 19 февралда Қум шаҳрида қайд этилганди.