loader
Foto

Кувайт фонди Ўзбекистонга тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун $5,6 млн ажратади

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, КФАЭР бош директори ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн. долл. миқдорида фонд маблағларни ажратиш ҳақида Ўзбекистон таклифини қўллаб-қувватлади.

Музокаралар якуни бўйича ҳамкорликни, жумладан, КФАЭР иштирокидаги турли лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан янада кенгайтириш ҳақида келишувга эришилди