Компания маълумотларига кўра, «Жиззах Автомобиль заводи» Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига «Volkswagen Caddy» негизида тез тиббий ёрдам машиналари етказиб беришни бошлади.
Машиналар пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. «Volkswagen Caddy» негизидаги автомобиллар келаси ҳафтадан «ишга чиқади».
Аввалроқ хабар қилинишича, Isuzu D-Max пикапи негизидаги тез тиббий ёрдам машиналари Самарқанд автомобиль заводидан жўнатилди: 27 та тез тиббий ёрдам машиналаришаҳар соғлиқни сақлаш бўлимига топширилган.
Барча автомобиллар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ жиҳозланади.