Масалан амброксол, левофлаксацин, аминофиллин, азитромицин, цефтриаксон, парацетамол, метранидазол, дексаметазон, эуфиллин каби пневмонияга қарши ва коронавирусга қарши қўлланилаётган препаратлар мавжуд. Ушбу дори-дармонларнинг ярми вилоятдаги туман ва шаҳар касалхоналарига тарқатилади, қолган ярми эса шаҳар маъмурияти билан меморандум имзолаган 153 дорихонага белгиланган нархда юборилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокимлиги аҳолини зарур дори-дармон билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан 500 миллион тенге маблағ ажратган эди. Ушбу маблағлар эвазига қўшни Ўзбекистондан минтақага 100 миллион тенгелик 142 минг қути дори-дармон олиб келинди. Улар орасида 1 миллион 420 минг қути «Инъекцияга мўлжалланган аскорбин кислотаси эритмаси», 100 мингта «Инъекцияга мўлжалланган дексаметазон ампуласи» ва 30 мингта «Аспирин» бор эди.
Соҳа раҳбарлари пандемия пайтида қўшни давлатдан етказиб бериладиган дори-дармонлар минтақадаги тиббий ташкилотлар ва дорихоналарга тарқатилишини айтишди. Ушбу дорилар минтақадаги беморларга тахминан 2 ойга етади.