Тожикистон президенти Эмомали Рахмон юқумли касалликлар, жумладан, коронавирус тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилишни маъқуллади, хабар қилади Anadolu агентлиги мамлакат адлия вазирлиги ва «Азия-Плюс» га таяниб.
Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг "Эҳтиётсизлик оқибатида оммавий касаллик ёки одамларнинг заҳарланишига олиб келган санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши норма ва қоидаларни бузиш" 207-моддасига киритилган киритилган ўзгартишларга кўра, қоидабузарлар 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Агар ушбу ҳаракат соғлиққа жиддий зарар етказган, шу жумладан ўлимга олиб келган бўлса, муддат 5-10 йилгача оширилади.
Илгари юқумли касалликларнинг тарқалиши учун жазо Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддасида белгиланган эди. Бундан олдинги вариантда катта жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилганди.