Тиббий ва техник кадрлар ҳам зиёрат вақтида ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни кун уриши ва иссиқ уриши каби иссиқ ҳаво билан боғлиқ касалликларга карши курашда тайёргарлигини кучайтиришга тайёланмоқда. Макка меҳмонхоналарига ташриф буюрадиган зиёратчилар Ҳаж ва умра вазириги томонидан тақдим этилган махсус комплектга эга бўладилар. Ундан юз учун ниқоб, ҳаж учун эҳром либоси, махсус маросим тошлари ва гигиена предметлари, чунончи, соқол олиш учун ускуналар, шахсий гигиена воситалари ва зиёрат бўйича йўриқнома ўрин олган.
Айни пайтда, Қиролликда полимераз занжир реакция (ПЦР) ёрдамида касалланган аҳолиси аниқлаш учун уч миллиондан ортиқ тест амалга оширилди.
Якшанба куни Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган 24 соат ичида 57216 ПЦР тестлари ўтказилгани ва натижада Қиролликда ўтказилган тадқиқотлар сонини 3056956 га етганини маълум қилди.