loader
Foto

COVID-диссидент диктатураси: қандай қилиб Туркманистонда коронавирус эпидемияси ҳақида маълумотлар яширилмоқда

Миссия келишини кечиктириш одобдан ташқари бўлиб кўрина бошлаганда эса ЖССТ экспертларига «Туркманистон авиалиниялари» бизнес-джети жўнатилди ва логистика билан муаммолар қаёққадир йўқолди. Туркманистон ҳукумати энг юқори даражада мамлакатда COVID-19 мавжудлигини рад этишда давом этмоқда ва «коронавирус инфекцияси кириб келишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар самарадорлиги»ни таъкидлади. Бу ёлғон деб таъкидлашга барча асослар бор. Боз устига, Бердимухаммедовнинг муаммони тан олишни қайсарлик билан истамаслиги оқибатида эпидемиянинг ривожланиши ҳалокатли кўринишга эга бўлиши мумкин, вазиятни нормаллаштиришнинг ягона имконияти халқаро ҳамжамиятнинг фаол позицияси билан боғлиқ

Коронавируссиз мамлакат

ЖССТ миссияси учиб келадиган кун Туркманистон президенти тўсатдан мамлакат ҳукуматига таътил олишга «рухсат берди» ва ўзи ҳам дабдаба билан таътилга кетди. Ахборот маконидан ғойиб бўлиш – рўй бераётган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммасидан соқит килиш бўйича унинг ўзига хос усулидир. Мана бугун, 7 июлда, бутун Ашхабад тиббий ниқоблар тақиб юрибди, яқиндагина бунинг учун одамлар жаримага тортиларди. Энди эса сотувчилар ва жамоат транспорти ҳайдовчилари ниқоб йўқлиги учун жаримага тортилмоқда. Бу  Бердимухаммедов коронавирус хавфини тан олганини англатадими? Асло йўқ! Ҳукумат ниқоб тақиш мажбуриятини… ҳавода чанг ва бошқа моддалар кўпайганлиги билан изоҳламоқда.

Шаҳар бўйлаб одамларнинг шундоқ кўчаларда ўлиб қолаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шифокорлар эса энди яшириб ўтирмасдан, касалхоналарнинг тўлиб кетганлиги ва «пневмониядан» ўлимлар ҳақида гапирмоқда, бошқа ҳар қандай ташхислар ҳақида гапириш тақиқланган. Эҳтимол, президентнинг таътилга кетиши билан вазият ўзгарар, ҳукумат ниҳоят пандемия мавжудлигини тан олар ва мос келвчи чоралар кўрар, жумладан, ижтимоий масофа ва умумий каратин қўлланади. Бироқ инқирозли вазиятларда ҳукумат ҳаракатлари тарихи шундан далолат берадики, улар учун муаммони тан олиш ва уни муносиб ҳал этишдан кўра «обрўсини сақлаш» муҳимроқ. Ҳаттоки юзлаб чет элликлар, жумладан, журналистлар кўз олдида президентнинг отдан йиқилиши ҳам барча меҳмонларнинг компьютер ва гаджетларини синчиклаб текшириб, бу воқеани яширишга ҳаракат қилинган.

Туркманистон расмий ҳукумати мамлакатда коронавирус йўқ деб рапорт бераётган бир патда мустақил оммавий ахборот воситалари COVID-19 шубҳаси билан карантинга олинганлар ва касаллар ҳақида, шунингдек, бунда ҳолатларни яширишга уриниш ҳақида маълумотлар чоп этишни давом эттирмоқда. Туркманистон ҳукумати нафақат «халқ тажрибаси»дан фойдаланишдан бошқа умуман ҳеч қандай профилактика чоралари амалга оширилмаяпти, балки уларга тўғридан-тўғри тўсқинлик ҳам қиляпти. Ижтимоий масофа сақлаш меъёр сифатида киритилмаган, аксинча, ҳукумат власти Жаҳон велосипед куни (3 июнь), Туркман гилами байрами (май ойининг охирги якшанба куни), ҳарбий парад (9 май), Туркман арғумоқлари байрами (апрель ойининг охирги якшанба куни), 25 май – Ашхабад шаҳри куни, Жаҳон саломатлик куни (7 апрель), Туркманистон Конституцияси куни ва Туркманистон давлат байроғи куни (18 май) каби мажбурий оммавий тадбирлар, шунингдек, дарахт ўтказиш бўйича оммавий шанбаликлар ва ҳ.к. (давлат хизматчилари, талабалар, ҳарбийлар иштирокида) ўтказмоқда



Туркманистон давлат байроғи куни муносабати билан оммавий тантаналари – 2020 йил 18 май.



Ҳаётий аҳамиятга молик муҳим маълумотларни мамлакат фуқароларидан яшириш, ЖССТ тавсияларини умуман писанд қилмаслик, шунингдек, COVID-19 тарқалиши учун қулай шароитлар яратилиши шундан далолат берадики, мамлакат ҳукумати маълумоти бўйича шифокор бўлибгина қолмасдан, узоқ йиллар давомида соғлиқни сақлаш вазирлигини бошқарган ва шу соҳада ислоҳотлар ўтказган ҳозирги президентнинг шахсий нафсонияти олдида фуқаролар саломтлигини қурбон қилишга қарор қилдилар. Президент Бердимухамедов шахсига сиғиниш шароитларида тизимда у туфайли юзага келган хато ёки камчиликларни тан олишни ақлга сиғдириб бўлмайди.

Ҳатто табиий офатлар, техноген ҳалокатлар ва ижтимоий муаммолар даврида ҳукумат ҳаракатлари қисқача таҳлили ҳам COVID-19 билан боғлиқ вазият истисно эмас деб гапиришга имкон беради: қолган барча ҳолатларда ҳам улар муаммонинг мавжудлигини тан олмаган, воқеалар оқибатларини, жумладан, инсон қурбонлари ва вайронагарчиликлар кўламини ҳар томонлама яширган ёки камайтириб кўрсатишга уринган.

Ёлғон тарихи

2000 йил 6 декабрда Туркманистон ғарбида кучли зилзила рўй берди. Бироқ зилзила рўй бергани ҳақида ҳам, қурбонлар сони ҳақида ҳам эълон қилинмади. «Табиий офат» оқибатларини бартараф қилиш бўйича давлат комиссияси раҳбари этиб ўша пайтлар бош вазир ўринбосари лавозимни эгаллаб турган Бердимухамедовнинг ўзи тайинланганди. Айнан шу ходиса унинг биринчи президентлик кампанияси даврида ёдга олинади, лекин «зилзила» сўзи тақиқланган. Ўша пайтда зилзила оқибатларини бартараф қилиш ва тиклаш ишлари ҳақиқатда амалга оширилмади. Ҳар қандай маълумотни яшириш учун ҳукумат шаҳарни визуал кўриб чиқиш имкониятини тўлиқ ёпиб қўйди – барча ўллар ўтиб кетаётган одамлар ҳеч нимани кўра олмаслиги учун темирйўл составлари билан ёпиб қўйилди.

2008 йил 12–14 сентябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхабадда президент саройидан 1-2 километр масофада оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда жанг бўлиб ўтди (қаршилик артиллерия ёрдамида бостирилди). Мустақил тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, йигирмадан ортиқ одам қурбон бўлди. Расмий ҳукумат қурбонлар сонини ҳам, воқеанинг асл сабаблари ва тафсилотларини ҳам яширди.

2011 йил 7 июлда Ашхабад яқинидаги Абадан шаҳарчасида ҳарбийлар омборида рўй берган портлашоар оқибатида вайронагарчиликлар ва одамлар қурбони кузатилди. Энг бошдина ҳукумат воқеанинг жидди эканлигини ва қурбонлар борлигнии инкор қилди. Портлашлар рўй берган кун мамлакатда мобил алоқа ва интернет ўчириб қўйилди. Фақат эртасига, хорижий ОАВ да кўп сонли инкор қилиб бўлмайдиган далиллар пайдо бўлгач, ҳукумат рўй берган воқеани тан олди, 3 кундан кейин эса ҳукумат қурбонлар ва вайронагарчиликлар сонини пасайтиришга мажбур бўлди – гарчи уларнинг сони расман анча пасайтириб кўрсатилган бўлсада.

Жаҳон ҳамжамияти эътиборини Абадан ҳалокатидан бироз бўлсада чалғитиш мақсадида президент Бердимухаммедов «ўзини мухолифат деб атайдиган гуруҳ билан мулоқотга» тайёр эканлиги ҳақида «сенсацион» баёнот билан чиқди ва унинг вакилларини Туркманистонга келиш ва кутилаётган президент сайловларида иштирок этишга чақирди. Албатта, бу жамоатчилик фикри билан ўйнаш учун катта алдов бўлиб чиқди ва куйинчалик туркман ҳукумати бу масалага умуман қайтмади. Шу аснода воқеа жойидан репортажлар эълон килган «Туркманистон хроникаси» муҳожирлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти сайти хакерлар ҳужумига учради. Шунингдек, Туркманистон ТИВ Россия телеканалларидан бирига қарши «одамларни мақсадли йўналтирилган ёлғон маълумотлар билан алдаш»да айблов билдирди. Мустақил манбанинг маълумотларига кўра, Абадандаги қурбонлар тахминий сони минг кишидан ошган. Кейинчалик маълум бўлишича, Абадан ҳалокатини ёритган журналистлардан бири сохта айблов билан 5 йилга қамалган, миллий ОАВда цензура ва журналистлар иши устидан назорат кескин кучайтирилган, ҳалокатдан кейин бир ой ўтгач, ҳукумат мамлакат пойтахтида телевидение учун сунъий йўлдош антенналарини йўқотишга қарор қилди.

2012 йил 15–26 декабрда Туркманистонда мамлакат аҳолиси ва турар-жой фондини ёппасига рўйхатга олиш ўтказилди. Ҳукумат бунга катта аҳамият каратди. Бироқ унинг натижалари биронта манбада бирон марта эълон қилинмади. Оқибатда, ушбу рўйхатга олишга таянган холда ҳукумат тизимли равишда халқаро ташкилотлар олдида ҳисоботларда манипуляциялардан фойдаланиб, аҳолининг жинси ва ёш таркиби, ялпи ва жон бошига тўғри келадиган даромад, миграция, бандлик ва ҳ.к. ҳақида ўзи учун қулай тарзда маълумотлар тарқатади. Бундан ташқари, рўхатга олишнинг ёпиқ натижалари асосида ҳукумат ҳеч қандай жазосиз ва оқилона компенсациясиз хусусий турар-жой фондини оммавий равишда бузиб ташламоқда, фуқароларни мулк ҳуқуқи ва турар-жой ҳуқуқидан маҳрум қиляпти. Аҳолини навбатдаги рўйхатга олиш ҳукумат томонидан 2022 йилга мўлжалланган.

Бор умид Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида

Ушбу барча мисоллар ва COVID-19 пандемияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар халқаро ҳамжамиятни огоҳлантириши керак, чунки ҳокимиятнинг эпидемияни олдини олиш учун зарур ва оқилона чораларни кўришни истамаслиги, шунингдек, халқаро ҳамжамият томонидан COVID-19 нинг тарқалиши билан боғлиқ ҳақиқий вазиятни аниқлашга бўлган ҳар қандай уринишларига саботаж қилиш Туркманистонда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдиради ва бутун минтақа мамлакатлари учун хавф туғдиради.

Вазиятни нормаллаштириш эҳтимоли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва бошқа халқаро тузилмаларнинг қатъий позицияси билан боғлиқ. Агар расмийлар ЖССТга Туркманистонда COVID-19ни кузатиб бориш ва карантин лагерлари, клиникалар, шунингдек ушбу миссия ходимлари учун қўшни давлатларга чегарадан ўтиш пунктларига тезкор киришга рухсат беришса, вазият ўзгариши мумкин. ЖССТ шунингдек қамоқхоналар, ҳарбий қисмлар ва фуқаролар учун ҳар қандай бошқа алоқа жойларига кириш имконига эга бўлиши лозим. Бердимухаммедов бундай рухсат бериши даргумон.

Вазият, шунингдек, Туркманистон Президенти ЖССТнинг барча тавсияларини, шу қаторда жамоат жойларида санитария тадбирларини амалга ошириш ва ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилиш, COVID-19ни аниқлаш учун ишлатилган барча синов протоколлари/усулларини (шу жумладан тест таҳлиллари) очиқ қилса, аҳолини оммавий синовдан ўтказишни бошласа, вазият сезиларли даражада яхшиланиши мумкин. Афсуски, ҳозиргача ҳеч нарса Туркманистон расмийларининг ушбу чораларни кўришга тайёрлигини билдирмаяпти.

Сердар Айтаков