Унинг сўзларига кўра, касаллик юқтириб олган тиббиёт ходимларининг 22 фоизини ҳамширалар, 20 фоизини шифокорлар ташкил қилади.
«COVID-19 туфайли Эронда 140 дан ортиқ соғлиқни сақлаш тизими ходими вафот этди», - деди Феттахи.
Эронда биринчи коронавирус юқтириб олиш ҳолати Қум шаҳрида қайд этилган бўлиб, шундан кейин қолган минтақаларга таркалган.
Эронда COVID-19 туфайли суткалик ўлим кўрсаткичи ўртача 200 кишини ташкил қилади.
Эрон Ислом Республикасида 298 909 та касаллик ва 16 343 та ўлим ҳолати қайд этилган.