loader
Foto

Путин: COVID билан боғлиқ вазият исталган томонга ўзгариши мумкин

Россия Федерацияси санитария-эпидемиологик вазият бўйича учрашувда давлат раҳбари томонидан айтиб ўтилганидек, соғлиқни сақлаш тизимининг сезиларли даражада оширилган имкониятлари ва "тиббиёт ходимларининг фидойилиги, жасорати коронавирус таҳдидига қарши курашда улкан роль ўйнади, юз минглаб фуқароларнинг саломатлигини сақлаб, ҳаётини ҳимоя қилиш учун ёрдам берди". "Албатта, муваффақиятсизлик,  муаммоларсиз бўлмади - ҳеч қаерда бундай бўлиши мумкин ҳам эмас, лекин умуман биз мисли кўрилмаган қийинчиликлар билан кураша олдик, эпидемиянинг ҳужумини даф қилдик", - деди Путин.

"Июнь ва июль ойларида Россияда коронавирус инфексиялари сони тобора камайиб бормоқда. Тезкор маълумотларга кўра, янги аниқланган ҳолатлар сони ҳозир май ойидаги чўққи даврига нисбатан деярли икки баробар паст", - деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Путин таъкидладики: "вазият қийин бўлиб қолмоқда ва исталган томонга ўзгариши мумкин". "Шу сабабдан хотиржамлик учун, дам олиш учун, шифокорлар тавсиялар ҳақида унутиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ" – деди Президент ҳукумат органлари ва барча фуқароларга мурожаатида.