loader
Foto

Германияда коронавирус иккинчи тўлқинига йўл қўймасликка қандай қилиб ҳаракат қилишмоқда

 Метро станциясида ниқобли киз

 Германияда все SARS-CoV-2 коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини ҳақида тобора кўпроқ гапирилмоқда. Кимдир ҳаттоки у бошланиб бўлган деб ҳисобламоқда. «Биз ҳаммамиз нормал ҳаётни соғиндик. Лекин вазиятни ҳозирча нормал деб бўлмайди», - дейдии Марбург шифокорлар бирлашмаси раиси Сюзанне Йона (Susanne Jona). Унинг фикрига кўра, коронавирусга чалинганлар сони ўсиб бораётган бир шароитда мамлакатда пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланди. «Биз ҳозир кескин ўзгаришларсиз бўлса-да, касаллик юқтирилишининг иккинчи тўлқини бошланган вазиятда турибмиз», - деди Йона Augsburger Allgemeine газетасига берган интервьюда.

 Унинг сўзларига кўра, Германия бўйлаб шифохоналар COVID-19 га чалинган беморларнинг сони ўсишига тайёрланмоқда, лекин иккинчи тўлқин биринчи каби тўсатдан ва тез бўлмайди, касалланган одамлар учун уринлар сони аста-секин оширилиши керак. Жиддий вазиятда барча зарур ресурсларнинг етарлича мавжуд бўлишини таъминлаш учун.

 Такрорий локдаун бўлмайди

 Немис сиёсатчилари иккинчи тўлқин ҳолатида такрорий локдаун (корхоналар, дўконлар, мактаблар ёпилиши) олдини олиш ва ижтимоий ҳаётга имкон қадар қаттиқ чекловлар қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

 "Бизнинг аниқ сиёсий ишончимиз шуки, жорий йилнинг баҳоридаги каби ҳолат такрорланмаслиги керак",-дейди Deutschlandfunk билан суҳбатда Шлезвиг-Голштейн федерал ери давлати таълим вазири Карин Прин (Carin Prien). Бундан ташқари, у бошқа ерлардаги ҳамкасбларини ёзги таътил тугаганидан сўнг имкон қадар тезроқ фарзандларини мактабга қайтаришга ва одатий ўқув жараёнини бошлашга ундади.

 Мактабларни очиш керак, лекин қоидаларга амал қилиш зарур

 Иккинчи тўлқин хавфига қарамай, янги ўқув йили август ойининг ўрталарида олтита федерал ерда бошланади. Германияда мактаблар март ойидан бошлаб коронавирус пандемияси туфайли ёпилган, ўқувчилар уйида масофадан туриб ўқиган. Ёзги таътилдан сўнг одатдаги машғулот режимига қайтиш осон бўлмайди.

 Ўқувчилар ва ўқитувчилар янги қоидаларга кўникиши керак бўлади: мактаб кириш ва чиқиш жойларида, мактаб ҳовлиларида ва йўлакларда тўпланиб қолишнинг олдини олиш; мактаб биносида бир вақтнинг ўзида жуда кўп одам ўлишига йўл қўймаслик учун сменали ўқишни ташкил килиш; кам сонли ўқувчилар билан дарс ўтиш, шунингдек, синфдан ташқарида масофани сақлаш ва ниқоб тақиш (Шимолий Рейн - Вестфалия федерал ери мактабларида – дарс пайтида ҳам). Лекин кўпчилик бу ёрдам беришига шубҳа қилмоқда.

 "Болаларнинг мактабда масофа сақлашида қандай маъно бор, агар улар дарсларга кетишида, автобус ва трамвайда бир-бирларини қучоқлаб ва ўпишиб кўришадиган бўлса ", - деб таъкидлайди Ростокдаги гимназия директори Маркус Ример (Markus Riemer). Зеро, ҳозир коронавирусли ўқувчилар ҳам дарсларга келишини тахмин қилиш мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, таътилдан қайтиб, коронавирус бўйича тест синовидан ўтган германияликларнинг 2,5 фоизга яқини касалланган. Шу билан бирга, дам олувчиларнинг атиги 40 фоизи ўз ихтиёри билан синовдан ўтган.

 Бошқа жойдан келган барча кишилар мажбурий тест топшириши керак

 Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан (Jens Spahn) ҳозирда коронавирус учун мажбурий тест тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда: "Бизда ҳужжатнинг дастлабки варианти бор, лекин биз уни федерал ерлар билан мувофиқлаштиришни истаймиз, ахир улар поезд станциялари ва аэропортларида ушбу қонун қоидаларини қўллаши талаб қилинади. Ҳозирча эса, Германияга хавф туғдирадиган мамлакатлардан кирадиганлар учун икки ҳафталик карантин мавжуд."

 Бу қоидага ҳамма ҳам амал қилавермайди. Масалан, АҚШдан Берлинга учганлар аэропортда маҳаллий соғлиқни сақлаш органига келишлари ҳақида хабар беришлари кераклиги айтилади. Бироқ, чегара хизматлари ва тиббиёт бўлими ўртасида маълумот алмашиш йўқ. Мамлакатни тарк этмаган бошқа оила аъзолари карантинг риоя қилиши керак эмас ва эркин ҳаракат мумкин.

Шу орада Мюнхенлик вирусолог Ульрике Протцер (Ulrike Protzer) огоҳлантиришича, тест ўтказиш доим ҳам самарали бўлмаслиги мумкин. Агар сафардан қайтган одам дарҳол тестдан ўтган бўлса, инкубация даври ҳали тугамаган бўлса, натижа салбий бўлади ва касаллик белгилари фақат 3-4 кундан кейин пайдо бўлади. "Бирор киши касал ёки касал эмаслигини аниқ билиш учун 4-5 кун ичида такрор тест ўтказиш лозим. Бунгача эса бошқалар билан алоқа қилишдан қочиш яхши", - дея баён қилди Протцер ARD телеканалига берган интервьюсида. Аммо ҳеч ким тестни такрорлашни режалаштирмаяпти.

Гигиена қоидаларига амал қилиш – биринчи ўринда

COVID-19 даволаш учун дори ёки вакцина пайдо бўлмагунга қадар фақат гигиена ва хулқ-атвор қоидаларига риоя қилган: ниқоб таққан, масофани сақлаган, қўлларин ювган ҳолда коронавирус иккинчи тўлқинини тўхтатиб туриш мумкин. Лекин бунинг учун интизом бўлиши керак. Охирги пайтларда кўпчилик немислар хавф аллақачон ўтиб кетган деб ҳисоблаб, бу қоидаларга риоя қилмай қўйдилар. Шунинг учун ҳам айрим федерал ерлар бу қоидаларни бузганлик учун жарималар, масалан, жамоат транспортида ниқоб тақишни мажбурий жорий қилганлар.

 Corona Warn-App ва бошқа техник воситалар

 Сиёсатчилар Corona Warn-App каби янги техник воситалар коронавируснинг такроран тез тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради, деган умидда. Ушбу мобил илова одамнинг касалланган одам билан алоқада бўлганлиги ва юқиш хавфи борлиги ҳақида маълумот олиш орқали вазиятни кузатишга ёрдам беради. Германияда ўз смартфонларига Corona Warn-App иловасини 16.5 миллионга яқин киши юклаб олган. Шунингдек, Роберт Кох институти томонидан ишлаб чиқилган илова ҳам мавжуд бўлиб, у томир уриши, қадамлар сони ва бошқа кўрсаткичларни ўлчашга ёрдам беради.