loader
Foto

БАА коронавирус устидан ғалаба ҳақида хабар берди

Вазир Абдулраҳмон бин Муҳаммад Ал Овайс айтганидек, мамлакатда қарийб 5,2 млн коронавирус тести ҳам ўтказилган. 3 август маълумотларига кўра, касалланган одамлар умумий сони 61163 кишига етди, шундан 54863 киши тўлиқ тузалиб бўлган.

Хусусан, 2020 йилнинг 3 августида БААда 164 та янги инфекция ҳолатлари аниқланган – бу 2020 йилнинг 1 апрелидан бери рекорд даражада паст кўрсаткич. Шу билан бирга, шу куни 248 нафар бемор тузалиб, кетма-кет учинчи кун давомида коронавирус асоратларидан ўлим қайд этилмаган (жами 351 нафар бемор вафот этган).

Айни пайтда, БАА соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги барча маҳаллий аҳолини коронавируснинг олдини олиш чора-тадбирларига риоя қилишни давом эттиришга ва ўтган ойлар давомида аҳоли саломатлигини асраш йўлида тинимсиз меҳнат қилган пандемияга қарши курашчиларга ғамхўрлик қилишга ундамоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, энг катта муаммо - олдини олиш қоидаларига эътиборсизлик. У БАА аҳолиси мунтазам равишда жисмоний машқлар, шу жумладан, ўз иммун тизимини мустаҳкамлаш, яхши тунги уйқу олиш, соғлом овқатланишга риоя ва чекишни тўхтатиш керак, деб таъкидлади. Бундан ташқари, ниқоблар кийиш зарурлигини унутмаслик керак.

RUSSIAN EMIRATES маълумотларига кўра, вазирлик Фужайра амирлигида COVID-19 учун иккита янги текширув марказини очди. БАА фуқаролари ва резидентлари бепул тест олиш имкониятига эга бўлади.