loader
Foto

Светлана Тихоновская сайловида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон килди

"Менинг кўчага чиқишим можаронинг авж олишига олиб келади. Хозир мен халқ билан биргаман. Ўзимни сайлов ғолиби деб биламан. Бизда муқобил ҳисоблаш маълумотлари бор ва биз барча қоидабузарликларни исботлаймиз", - деди Тихановская матбуот анжуманида.

Тихоновская, шунингдек, у Лукашенконинг можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун учрашиш ва вазиятни муҳокама қилишни таклиф қилганини айтди.

Александр Лукашенконинг ўзи 9-август сайловлари байрам сифатида ўтказилганини, бироқ "кимдир бу байрамни бузишни истаганини" айтди. Лукашенко намойишчилар хориждан назорат қилинганини ҳам иддао қилмоқда.