loader
Foto

Туркияда долларга нисбатан лиранинг курси рекорд даражада пасайиши қайд этилди

Лиранинг долларга нисбатан қиймати бир долларга уч фоиз, яъни 7.3 лирагача тушгани боис таҳлилчилар Туркия ҳукуматини ўтган йилдан бери "ноортодоксал" иқтисодий сиёсат қабул қилиш ва валюта қийматини назорат қилиш учун яширин усуллардан фойдаланганликда айблади.

Таниқли турк иқтисодчиси Угюр Гурсеснинг айтишича, ташқи қарзи катта бўлган мамлакатда ҳукумат сиёсати нохуш оқибатларга олиб келган.

Гюрсес лира инқирозининг асосий сабаблари орасида кредитларнинг ўсиши, коронавирус инқирозидан кейин паст фоиз ставкаларини жорий этиш ва доллар заифлигини сақлаб қолиш учун тўрт ой мобайнида давлат банклари орқали $ 40 миллиард сотишни айтиб ўтади.

«Бу иш бермайди. Энди биз қулимизда нима бўлса, шу билан қоляпмиз» - деди у.

Ўтган йили Марказий банкнинг бошқарувчиси бўлгач, Мурат Уйсал фоиз ставкасини 24 фоиздан 8,25 фоизгача пасайтирди, июль ойида йиллик инфляция 12 фоиздан юқори бўлиб қолаверди.

Туркия валюта захираларини тўлдириш учун туризм даромадига ҳам қаттиқ қарам, бироқ бу йил келаётган сайёҳлар сони 75 фоизга тушиб, даромадни самарали камайтирди.

Мамлакатда янги коронавирус ҳолатлари сони барқарор кўтарилиб, ҳафта бошида кунига 1000 дан ошиб, иккинчи тўлқин қўрқувини кучайтирмоқда.

Коронавирус инқирозидан олдин ҳам Туркия иқтисодиёти заив эди, аммо ҳозир жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Бир йил давомида 2,5 миллиондан ортиқ киши ўз ишидан айрилди. Туркия Марказий банки лирани барқарор сақлашга ҳаракат қилиш учун барча соф захираларини ёқиб юборган кўринади, бюджет камомади еса 2020 йилнинг дастлабки олти ойида деярли 40 фоизга ошди.

Айни пайтда, жорий йилнинг биринчи ярмида лира долларга нисбатан қийматининг тахминан 22 фоизини йўқотди.

АҚШ инвестиция банки Goldman Sachs Марказий Банк лирани барқарорлаштириш учун фоиз ставкаларини 1.75 фоизга ошириш кераклигини таклиф қилди.

Маълумки, Президент Ражаб Таййиб Эрдўған юқори фоиз ставкаларининг рақибидир. Бироқ аянчли иқтисодий вазият уни фикрини ўзгартиршига мажбур қилиши мумкин, дейди таҳлилчилар.