Эркин бозорда доллар 13 ноябрь куни 91 афғонийдан сотилган.
Кобулдаги Шехзада валюта бозорида қайд этилишича, долларнинг афғонийга нисбатан курси ўсиши шу билан изоҳланадики, «Толибон» барча расмий операцияларда хорижий валютадан фойдаланишни тақиқлади.
Мамлакатда доллар курсининг ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ҳам ўсишига олиб келди.
Кобулдаги банклар Толибон пойтахт устидан назорат ўрнатганидан икки ҳафта ўтиб ишни қайта бошлаганига қарамай, аҳолини нақд пул билан таъминлай олмаяпти.
Аҳоли ҳали ҳам банклар олдида узоқ навбатда турибди.
Афғонистонда «Толибон» ҳокимият тепасига келиши мамлакатга халқаро ҳамжамиятдан ёрдамнинг тўхтатилишига олиб келди.
Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва АҚШ Федерал захира тизими ҳам Афғонистоннинг халқаро фондларга киришига тўсқинлик қилди. Кўплаб давлатлар ҳам Толибон ҳукуматини тан олишдан бош тортмоқда.
Халқаро экспертларнинг огоҳлантиришича, бу мамлакат ҳалокат томон шиддат билан одимламоқда.
АҚШ маъмурияти Афғонистон ҳукуматининг америка банкларидаги захираларини музлатиб қўйди.
БМТ маълумотларига кўра, 22,8 млн киши ёки Афғонистон аҳолисининг ярмидан кўпи келаётган қиш ойларида жиддий озиқ-овқат танқислигига дуч келади.