Хасаннинг қўшимча қилишича, у давлат раҳбарига истеъфо ҳақида ариза топшириш учун мамлакат президенти саройига йўл олади.
Аввалроқ Байрутда ҳукуматни истеъфога чиқариш ва ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиб, кўп инг кишилик намойишлар бўлиб ўтди. Намойишлар оммавий тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчилар қатор вазирликлар биноларини қўлга олдилар.
4 август куни Байрут порти ҳудудида кучли портлаш оқибатида 158 киши ҳалок бўлди, 6 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.
Ливан Президенти Мишель Аун портдаги омборлардан бирида олти йил давомида 2750 тонна портлаш хавфи юқори бўлган нитрат аммоний сақланганини маълум қилди.