loader
Foto

Коронавирусга қарши курашда АҚШнинг Ўзбекистонга беғараз ёрдами 6 миллион доллардан ошди

2020 йилнинг 4 июнь ҳолатига ушбу ёрдам тахминан 6 миллион долларни ташкил қилади. Ўз навбатида, АҚШ халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Ўзбекистонга COVID-19 билан курашда бир неча босқичда умумий миқдори 3,9 млн. доллар бўлган маблағлар ажратди.

Ўзбекистонда COVID-19 илк ҳолатлари қайд этилган март ойида USAID Ўзбекистон тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш учн индивидуал ҳимоя воситалари (ИҲВ) тақдим этди. Бу биринчи транш 10 мингта ниқоб, 10 мингта қўлқоп, 1400 та изоляция халати, 200 та ҳимоя кўзойнаги ва 200 та респиратор-ниқобдан иборат эди. Ушбу транш АҚШ давлат котиби ИҲВ етазиш тўхтатилганини эълон қилган 7 апрелда тугатилди.

Иккинчи транш доирасида USAID Ўзбекистон да фойдаланиш учун умумий ҳисобда 850 000 доллар ажратди. Бу маблағлар қуйидаги тарзда фойдаланилмоқда:

- 60 000 доллар миллий лаборатория тизимларини мустаҳкамлаш, лаборатория ва тиббиёт муассасаларида касалликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш, COVID-19 га эпидемия назоратини кучайтириш, касалланган одамлар даволанишини яхшилаш ва жамиятни хабадор қилиш даражасини оширишга техник ёрдам кўрсатиш учун ажратилди.

- 400 000 доллар кенг кўламли тестлар ўтказиш, шунингдек, лабораторияларда касалликлар олдини олиш ва уларга қарши кураш учун лаборатория тизимларини қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам ва харидларга (жумладан, диагностика учун сарфлама материаллар хариди) ажратилди.

- 388 198 доллар жамоатчиликнинг COVID-19 ҳақида хабардорлигини ошириш, кўнгиллиларни жалб қилиш учун ажратилди.

2020 йил 22 май куни USAID COVID-19 га қарши кураш бўйича Ўзбекистон ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 3 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. USAID томонидан молиялаштириладиган «Маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими барқарорлиги» лойиҳаси ушбу ёрдамдан диагностика салоҳиятини яхшилаш, таъминот занжирларини бошқариш, COVID-19 бўйича эпидемия назорати тизимини юритиш, шунингдек, техник ёрдам, тибий/лаборатория жиҳозлари ва сарфлама материаллар харид қилиш ва тақсимлаш воситасида тезкор жавоб қайтариш учун фойдаланади. Бу маблағлар Ўзбекистон эҳтиёжларига энг кўп жавоббериши учун улардан фойдаланиш режасини кенгайтириш ва янгилаш мақсадида USAID соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология фаровонлиги бўйича агентлиги билан қалин ҳамкорлик қилади.

Ўз томонидан, АҚШ касалликларни назорат қилиш бўйича марказлари (CDC) соғлиқни сақлаш вазирлигининг шошилинч эҳтиёжларини қондириш, жумладан, COVID-19га тест ўтказиш учун асбоб-ускуналар ва лаборатория сарфлама материаллари хаид қилиш, соғлиқни сақлаш ходимларини ўқитиш, Ўзбекистон чегаралари бўйлаб касалликларни кузатиш, шунингдек, COVID-19га чалинган беморларни даволаш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш ва жорий қилишга 2,07 млн. доллар ажратди.

Кўрсатилган CDC молиялаштиришидан ташқари, пандемия бошланганидан бери, Ўзбекистонда CDC мамлакат бўлинмаси фавқулодда вазиятлар, лаборатория операциялари, инфекция олдини олиш ва назорат қилиш, таълим ва техник ёрдам билан таъминлаш орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигини қўллаб-қувватлади, кириш портлари да скрининг, рисклар ҳақида хабардорлик ва жамиятни жалб қилиш, касалликларни эпидемиологик назорат килишда ёрдам кўрсатди. CDC, шунингдек, халқаро техник йўриқнома ҳужжатларининг оммавий тарқатиш учун рус тилига таржималарини қўллаб-қувватлади.

Жаҳон ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш бўйича:

Америка Қўшма Штатлари бутун дунёда COVID-19 га қарши кураш учун 20,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратди. Бу ўзига олинган мажбурият COVID-19 эпидемиясига жавоб беришда АҚШ етакчилигини намойиш этади ва Америка халқи бутун дунё бўйлаб аҳоли саломатлигини қўллаб-қувватлаши учун муҳим анъанани давом эттиришга ҳисса қўшади. АҚШ хусусий сектори билан бир қаторда Америка халқи ҳам COVID-19 пандемиясига қарши курашни қўллаб-қувватлашда етакчилик қилишда давом этмоқда.