Ҳаж вазирлиги хориждан келадиган одамлар қиролликда COVID-19 авж олиши хавфини оширади, деб ҳисоблаб, фақат мамлакатда яшаб турган турли миллат вакиллари блган мусулмонларининг чекланган миқдорига ҳаж амалларини бажариш учун рухсат берди.
Ҳажга рухсат берилганлар ижтимоий масофани сақлаши ва уларнинг ҳароратини мунтазам текшириб турилиши талаб қилинган.
Чекловчи чоралар ўз самарасини берди: Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж зиёрати вақтида Муқаддас жойларда коронавирус юқиши ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Озодлик радиоси.
Исломнинг беш рукнидан бири бўлган Ҳаж, Маккага сафар қилишга қурби етадиган ҳар бир соғлом мусулмон учун умрида камида бир марта амалга ошириш вожиб бўлади.