loader
Foto

Минглаб саудияликлар коронавирусдан Хитой вакцинасини ўзида синаб кўради

Ўтган ой тадқиқотчилар хитойлик ҳарбий олимлар уни ишлаб чиқишда иштирок этган экспериментал вакцина қўллаш учун хавфсиз ва эмланганларнинг кўпчилигида иммун-жавоб чақиради, деган хулосага келди.

Саудия Арабистони ар-Риёд, Даммам ва Макка шаҳарларида 5000 кўнгиллида вакцина ва плацебо қиёсий тадқиқоти ўтказиши режалаштирмоқда, хабар беради The National.

Шу аснода, БААда 5000 дан ортиқ кўнгилли COVID-19 дан экспериментал вакцина билан эмланишни бошлади. Амирликлар ҳам хитойликлар томонидан, фақат бошқа компания – Sinopharm ишлаб чиққан вакцинани ўзида синаб кўради.