loader
Foto

Лукашенко: Путин билан боғланиш керак, Иттифоқ таҳдид остида

"Беларусни ҳимоя қилиш бугунги кунда бутун маконимизни, Иттифоқ давлатини ҳимоя қилиш ва бошқаларга ўрнак бўлишдан кам эмас. Агар беларуслар бунга чидай олишмаса, бу тўлқин ўша ерга йўл олади", - деди Лукашенко Минскдаги учрашувда, унинг айтишича, баъзи россияликлар Беларусга ўрнак олишга ишора қилгмоқда.

Лукашенко Путиндан ёрдам сўрашни ният қилганини тўғридан-тўғри айтмади, бироқ Россия Президентига яқин келажакда мурожаат қилиб, унга "таҳдид" ҳақида гапириб бериш кераклигини таъкидлади. Лукашенкога кўра, мамлакатда норозилик намойишлари ташқи аралашув билан "рангли инқилоблар усуллари" га кўра ташкил этилмоқда. Бир кун олдин Лукашенко ҳеч қандай далил келтирмасдан, хусусан, Полша, Нидерландия ва Украинадан келган одамларнинг аралашуви, шунингдек, "Очиқ Россия" ва Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийни тилга олди.

Яқинда Беларус ҳукумати Беларус президенти сайловидан олдин қўлга олинган ЧВК Вагнернинг аъзоси эканлиги иддао қилинган 32 нафар жангарини россияликларга топширди. Лукашенко аввалроқ бу одамларни тартибсизликларни тайёрлашда айблаган, бироқ сўнгги кунларда Беларус расмий матбуотида бу мавзу бутунлай йўқолди.

Путин Лукашенко фойдасига сохталаштириш ҳақида даъво билан Минск ва бошқа шаҳарлар кўчаларида одамлар норозилик билдираётган, 9 август куни бўлиб ўтган Беларус президенти сайлови натижаларига ҳали изоҳ бермади. У Лукашенкога табрик телеграммаси юборди. Телефон орқали - расмий маълумотларга кўра - раҳбарлар сўнгги марта сайлов олдидан гаплашиб, айнан ЧВК Вагнер тақдирини муҳокама қилишган.

Россия давлат оммавий ахборот воситалари ва Кремлга содиқ шарҳловчилар Беларусдаги воқеалар юзасидан турлича баҳо бермоқда - айримлар Лукашенкони қўллаб-қувватламоқда ва норозиликларни қораламокда, бошқалар эса Лукашенкони танқид қилиб, полиция зўравонлигига ишора қилмоқда. Россия ташқи ишлар вазирлиги воқеаларни босиқлик билан шарҳлади.