Лукашенконинг айтишича, у мамлакатда президентлик сайловларининг сохталаштирилган деган фикрга қўшилмайди. "80% дан ортиқ натижа билан сайловларни сохталаштириш мумкин эмас", - деди у Минскдаги митингда. "Мен бу ерда Худонинг олдида тургандек турибман. Сайловлар бўлиб ўтди."
"НАТО раҳбарияти бизни янги сайловлар ўтказишга чақирмоқда, - дея эслатади у. -Уларнинг айтганига эргашсак, давлат сифатида ҳалок бўламиз."
"Литва, Латвия, Полша, ва, афсуски, бизнинг қадрдонимиз Украина, унинг раҳбарияти, бизга янги сайловлар ўтказишни буюрмоқда, - дея давом этди Лукашенко. -Агар биз уларнинг айтганига эргашсак, пастга қараб шўнғиймиз ва ҳеч қачон ҳаво кемамизни ўнглай олмаймиз. Биз давлат сифатида, халқ сифатида, миллат сифатида ҳалок бўламиз".
"Ва унутманг-Лукашенкони, биринчи президентни йўқ қила олмайсиз. Бу сиз учун интиҳонинг ибтидоси бўлади. Сиз ҳар доим Украинада бўлгани каби, бошқа мамлакатларда бўлгани каби, тиз чўкасиз ва номаълум кимсаларга ибодат қиласиз" - деб ҳисоблайди Беларус Президенти.
"Улар [мухолифат] менга йўқол деб қичқирмоқда. Гап йўқ. Мен ҳокимиятга маҳкам ёпиши олганим учун бу ерда турганим йўқ,- дея давом этди Лукашенко. - Президентлар келиб кетади, ОМОН ҳам. Майдонга ўтириб, жиноятчилар ва бандитларни чиқариб юборамиз. Гап йўқ. Лекин улар бизнинг фарзандларимизни талай бошлайди. Улар ҳокимиятга интилмоқдалар!"
«Ўйланг! Вақт келди! Қарорни сиз қабул қиласиз! – дея президент тингловчиларга мурожаат қилди. -Аммо келажак култепасида ҳеч нарса қура олмайсиз». «Беларусни асранг. У бизнинг фарзандларимиз ва набираларимизга тегишли", деди у.
Ҳозирги Президент ҳатто ўлишига тўғри келса ҳам мамлакатни «топшириб қўйиш» га йўл қўймаслигини айтган. "Биз сизлар билан - барча қийинчиликлар ва барча камчиликлар шароитида - гўзал мамлакат қурдик. Уни кимга беришга қарор қилдингиз? Агар кимдир мамлакатдан воз кечишни истаса, мен ҳатто ўлганимда ҳам сизга буни йўл қўймайман".