Euronews маълумотларига кўра, бу борада Германия Канар оролларини истисно қилганда Испанияни вазият ноқулай бўлган мамлакатлар қаторига киритди.
Буюк Британия эса Франция, Нидерландия ва Монакодан келганлар учун икки ҳафталик карантинни қайта жорий килмоқда. Франция ҳудудида ҳозир Буюк Британиядан 160 минг дам олувчи бор. Янги санитария қоидаси шанба куни кечқурун кучга киради. Жума куни Кале портида олдинроқ қайтмоқчи бўлганларнинг навбатлари тўпланган.
Францияда кундалик коронавирус юқиш ҳолатлари сони уч мингга яқинлашмоқда. Кетма-кет бир неча кун давомида мамлакатда инфекция тарқалишининг тезлашуви кузатилди. Париж ва Марсел "қизил ҳудуд" га киритилган ва маҳаллий ҳокимият чекловчи чораларни мустаҳкамлаш ваколатини олган.