Ар-Риёд ва Пекин ўртасидаги ядровий ҳамкорлик (агар у ҳақиқатан ҳам содир бўлса) Жо Байден билан боғлиқ иқтисодий, санкциявий ва дипломатик рискларга жавоб бўладими ёки Байденнинг таҳдидлари ва унинг Саудияга қарши риторикаси аслида АҚШнинг геосиёсий майдонда энг жиддий рақобатчисига яқинлаша бошлаган Риёдни қўрқитишга уринишми – бу ҳақида кўп баҳслашиш мумкин.
Бироқ, юқоридаги воқеалар талқинидан қатъий назар, афтидан, санаб ўтилган ҳодисалар ўртасида алоқа мавжуд ва бу сюжет нуфузли оммавий ахборот воситаларида иккита материал билан тугамайди — сиёсий ва иқтисодий имо-ишоралар ва таъсир чораларини кузатиш (қисман яширин) маъносида. <...>...Байден маъурияти учун (агар у сайловда ғолиб чиқадиган ёки бўлғуси фуқаролари урушида ғалаба қозонадиган бўлса) Хитой ва Россия билан кураш жуда муҳим, лекин айнан шу сабабли «Саудия масаласи» камида Вашингтон учун жуда муҳим бўлиши ҳақидаги тезис билан баҳслашиш мумкин. Саудия Арабистони нефтининг асосий харидори – Хитой ва умуман олганда, энергетика ресурсларини импорт килиш зарурати Хитой иқтисодиётининг АҚШ уларга босим ўтказиши мумкин бўлган кам сонли заифликларидан бири ҳисобланади.
Саудия Арабистони ва Россия — ОПЕК+ нефт мегаиттифоқининг иккита устуни бўлиб, у бир томонда, америкалик сланецчиларни хонавайрон килди, бошқа томондан – нефт нархини Россия бюджети учун нисбатан қулай даражада сақлашга имкон беради. Саудия Арабистони Хитой билан махфий атом ҳамкорлиги билан шуғулланишини (расман тасдиқланмаган) ҳисобга оладиган бўлсак, вазият янада қизиқарли бўлади.