loader
Foto

Исроил вазири Ғазо секторига атом бомбаси ташлашни таклиф қилди

Исроил мероси вазири Амикай Элияху Ғазода ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди, деб ёзади Sabah.

"Ғазо секторига атом бомбасини ташлаш - Исроилнинг вариантларидан бири", деди ўта ўнг "Оцма Ехудит" партиясидан бўлган вазир.

Элияху шунингдек, Ғазога гуманитар ёрдам етказилишига қатъиян қарши чиқди. “Биз нацистларга гуманитар ёрдам бермаймиз. Ғазода жанговар бўлмаган тинч аҳоли деган нарса йўқ”, - дейди у.

Элияху фаластинликларга "Ирландияга ёки чўлга боришни" таклиф қилди ва "Ғазодан келган йиртқич ҳайвонлар ўз муаммоларига ўзлари ечим топишлари кераклигини" таъкидлади. "Фаластин байроғини ёки ХАМАС байроғини кўтарган ҳар бир киши ер юзидада яшашга лойиқ эмас", деди у.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР