loader
Foto

Франциядаги асосий дин вакиллари мусулмонларни қўллаб-қувватлади

"Бир ҳафта ичида иккита масжид ёниб кетди. Мусулмонга тегишли ресторан талон-тарож қилинди. Масжидларнинг бир неча имомлари ва ректорлари ирқчилик хабарларини олишган. Мана, Лион мегаоплисидаги сўнгги уч ҳафтада ҳақида аянчли ҳисобот", - дея шикоят қилди Рона (CTIR) имомлар Кенгаши вакили Аззедин Гаччи. "Кенгаш Ронада мусулмонларга қарши ҳаракатлар кўпайишидан чуқур ташвиш билдиради",-дея давом этди у ҳамда префектурадаги учрашув чоғида бошқармадаги барча масжидларни кузатув камералари билан жиҳозлаш ва патрулларни таъминлаш ҳақида қарор қабул қилинганини қўшиб қўйди.

"Агар биз терроризмни мағлуб этиб, биродарликни мустаҳкамламоқчи бўлсак, ўртамизда боғлиқлик бўлиши керак", - дейди "Лион" епархиясининг маъмури монсеньор Мишел Дюбост. "Бирлашмасак, экстремизмсиз ягона жамият қуриш имконсиздир", - дея қўшимча қилди у.

Лион собиқ бош раввини Рихард Вертеншлаг барча етакчи динлар вакиллари «мунтазам учрашиб традиган» ушбу шаҳар намунасини «ажойиб» деб атади. «Биз қувонч ва қайғуни ўртада бўлишамиз», - деди у.

"Бундай ваҳшийликларни содир этганлар орамизга рахна солишга умид қилади. Бизнинг ҳозирлигимиз бугунги кунда фойдасиз эканлигини кўрсатади, чунки биз биздан ташқарида бўлган нарсалар билан бирлаштириб турадиган нарса бу бизнинг маънавиятимиз", - дея қўшимча қилди Лион Бирлашган протестант черкови Этьен Тиссо.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Францияда умумий маданият, тарих ва имонни инкор этишга асосланган вандализм ҳолатларининг сезиларли даражада ўсиши кузатилди. Францияда ҳар йили 1000 дан ортиқ ўқ отиш, қадамжоларни йўқ қилиш, талон-тарож қилиш ва ибодат жойларида таҳқирлаш ҳолатлари қайд етилади ва 90% ҳолларда католик черковига ҳужум қилинади, деб хабар беради "Красная Весна" ахборот гентлиги.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР