loader
Foto

ЖССТ: 462 миллион бола мактабларда қўлини юва олмайди

Ташкилот раҳбари инфекция тарқалишига қарши курашда гигиенанинг муҳимлигини таъкидлади. «Дунё мамлакатларидаги мактабларнинг ҳар бештадан иккитасида қўл ювиш учун жиҳозлар йўқ ва 818 миллион болага салий таъсир этади»,- деди Гебреисус. Шу билан бирга, унинг айтишича, гигиеник шароитнинг йўқлиги мактабларнинг очилишига асосий тўсиқ бўлиб турибди. ЖССТ раҳбари бу мактабларнинг кўпчилигида нафақат тоза сув, балки ҳожатхоналар ҳам йўқлигига ишора қилди. Сувга эга бўлиш барча соҳаларда, жумладан мактабларда инфекция тарқалишининг олдини олишнинг асосий шартидир, деди у.

ЖССТ ва Юнисефнинг қўшма ҳисоботига кўра, 2019 йилда дунёдаги мактабларнинг 43 фоизида қўлларни совун билан ювиш учун ускуналар бўлмаган. Шу билан бирга, мактабларда 355 миллион бола сув бўлсада, аммо қўлларини совун билан ювиш имконига эга эмас. Шунингдек, 462 миллион бола сув ёки қўл ювиш ускуналари бўлмаган мактабларга қатнашга мажбур. Бундан ташқари, дунё мактабларининг учдан бир қисми ичимлик суви чекланган ёки умуман мавжуд эмас. Жами 698 миллион болали мактабларда санитария шароити йўқ.