loader
Foto

Россияда қаторисига тўртинчи кун камида 5 мингтадан коронавирусга чалинганлар қайд этилмоқда

Роспотребнадзор маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб COVID-19 бўйича 33,2 миллиондан ортиқ лаборатория тестлари ўтказилган. Ўтган кун давомида 248 мингта тест ўтказилди. Умуман, 222,6 минг киши Россияда тиббий назорат остида қолмоқда.

Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 22 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати рўйхатга олинган. Ўлганлар сони 778 мингга етди. Россия касаллар сони бўйича тўртинчи ўринда ва ўлим ҳолатлари сони бўйича 11-ўринда турибди.

Яқинда Роспотребнадзор 20%дан ортиқ аҳолиси ксалланган етти минтақа номини маълум қилди. Москва шаҳри ва Москва вилоятидан ташқари, бу рўйхатга Санкт-Петербург шаҳри, Ленинград, Астрахань, Тюмен вилоятлари ва Татаристон киради. Москваликлар Россияда коронавирусга қарши иммунитетнинг енг юқори даражаларидан бирига эга.