Аббоснинг сўзларига кўра, Исроил ва БАА ўртасидаги келишувнинг асосида фақат ушбу мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашгани ётган, аннексия масаласи унга кейинроқ киритилган.
"Нормаллаштириш жараёни 2002 йилда Фаластин масаласи ҳал бўлгунга қадар Исроил билан нормаллаштиришни рад этувчи Араб тинчлик ташаббусидан сўнг жорий қилинган", - дейди Аббос.
13 август, пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва БАА муносабатларини "тўлиқ нормаллаштириш" бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
"Бугунги кунда катта ютуқ! Икки буюк дўстимиз, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги тарихий тинчлик шартномаси!"- деб ёзди АҚШ раҳбари Твиттерда.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Трампнинг хабарини қайта кўчириб, уни "тарихий кун" сўзлари билан изоҳлади.
БАА Миср (1979) ва Иорданиядан (1994) кейин Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича битим имзолаган учинчи Араб мамлакатидир.