loader
Foto

Расмий маълумот: ҳижобли кизлар мактабда ҳаммадан яхши ўқийди

Буюк Британиянинг Ланкашир мусулмон қизлар учун мактаби мамлакат ҳукумати томонидан ўрта мактаблар ўқувчиларининг ўзлаштириш даражасини мониторинг қилиш мақсадида чиқарилган рейтингида энг юқори сатрни эгаллади, хабар қилади IslamNews сайти Financial Times га таяниб.

Блэкберндаги Тавхид-ул-Ислом қизлар мактабида ҳижоб ўраб юрадиган 120 нафа мусулмон қиз ўқийди ва бу муассаса бутун мамлакат бўйлаб ўзлаштириш умумий кўрсаткичи бўйича биринчи ўринни эгаллади.

«Бу ўқитувчилар, бошқа ходимлар ва у ерда ўқийдиган ажойиб ёш қизлар намойиш этаётган муштараклик туйғуси ва иш ахлоқи туфайлигина ўзига хос мактаб эмас», – деди ушбу ва бошқа бир қатор мактабларни бошқарадиган фонд директори Хамид Пател.

«Биз айниқса, энг камбағал оилалардан бўлган ва бошланғич синфларда қийналиб ўқиган қизлар бундай тараққиёт намойиш этаётгани билан фахрланамиз»