loader
Foto

Қозоғистонда масжидлар фаолияти тикланмоқда

Бошқармада таъкидлашганидек, МДБ вакиллари 14 август куни Қозоғистон ҳукуматига масжидлар фаолиятини тиклаш ва уларни «тақиқланган объектлар» рўйхатидан чиқариш таклифини билдирганди.

Таъкидлаш жоизки, масжидларнинг очилиши коронавирус тарқалишига қарши идоралараро комиссия томонидан қабул килинган чеклов чораларини сусайтиришнинг иккинчи босқичи доирасида бўлиб ўтади.

«Хусусан, диний объектлар, бассейнлар, тренажер заллари, спорт комплекслари, маданият объектлари ва бошқалар фаолиятига рухсат берилди» дейилади хабарда.