АҚШ COVID-19 пандемиясининг эпицентри бўлиб қолмоқда.
Worldometer ресурси маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус юқиш ҳолатларининг ортиши кунига 46140 ни ташкил этган, касаллик юқтириб олганларнинг умумий сони 6049462 га етган.
Пандемия бошланганидан буён АҚШда қарийб 79 миллион 474 мингта синов ўтказилган бўлиб, хавфли инфекциядан халос бўлганлар сони 3 миллион 348 мингга етган.
Коронавирус юқтириб олиш бўйича Бразилия иккинчи ўринда - 3764493 киши, Ҳиндистон эса учинчи ўринда -3796395 ҳолат.
Пандемия 2019 декабрь ойи охирида Марказий Хитойнинг Хубэй вилоятидаги Ухань шаҳрида номаълум пневмониянинг биринчи ҳолатларини аниқлаш билан бошланган.
2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабардор қилди.
30 январда ЖССТ янги коронавирус авж олганлигини халқаро аҳамиятга эга бўлган жамият соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият деб атади.
2020 йил 11 февралда касаллик янги турдаги коронавирус (COVID-19) номини олди.
2020 йил 11 мартда ЖССТ касаллик авжи пандемия характерига эга деб тан олди.
Бош вазирнинг таъкидлашича, давлат бошқарувида самарадорлик муҳим.