loader
Foto

Можаро давом этмоқда. Ҳиндистон Хитой ҳарбийлари билан тўқнашув ҳақида хабар берди

"Ҳиндистон армияси мулоқот воситасида тинчлик ва осойишталикни қўллаб-қувватлаш ниятида, лекин шунингдек, ўзининг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш борасида қатъиятга эга", – дейилади баёнотда.

Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари айни пайтда Чушул-Молдо ҳудудида бригада қўмондонлари даражасида учрашув ўтказмоқда.

Пангонг-ЦО баланд тоғдаги кўл ҳудудида Ладах чегара минтақасидаги вазият бир неча бор Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасидаги кескин вазиятларга сабаб бўлди. Мамлакатлар улар ўртасида Ладахдаги чегара ўрнини босувчи амалдаги назорат чизиғида ҳарбий иштирокини мустаҳкамлашга қарор қилишди. 15 июнь куни Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувдан сўнг вазият жиддийлашди. Ҳодиса натижасида 20 нафар ҳинд аскари ҳалок бўлган, Хитой эса можарода қурбонлар ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган.

Хитой ва Ҳиндистон ўртасида бўлиб ўтган бир нечта музокаралар раунди натижасида қуролли кучлар можародан олдинги маконларга қайтарилди.