loader
Foto

Сурияда уруш бошлангандан бери қарийб юз минг киши бедарак йўқолди

Бунда маълум қилинишича, 84371 киши Башар Асад режими кучлари томонидан ўғирлаб кетилган.

Мухолифатнинг маълумот манбаларига кўра, Асад режими камоқларида 500 мингдан ортиқ киши ушлаб турилибди.

Кўрсатилган давр мобайнида ДЕАШ террорчилари 8648 кишини, Сурия демократик кучлари (уларнинг ўзагини YPG/PKK террорчилари ташкил қилади)  2056 кишини, Асад режимига қарши курашаётган қуролланган гуруҳлар эса 2007 кишини ўғирлаб кетган.

Қуролланган мухолифат Сурияда уруш бошланганидан бери 2397 кишини ўғирлаб кетган.

Бу шахсларнниг барчаси ҳақида ҳеч қандай хабар олишнинг имкони бўлмаяпти.