loader
Foto

Араб дунёсининг банкротлиги: ким айбдор ва нима қилиш керак?

- Ливанда минглаб аҳоли Франция президенти Эммануэл Макронни унинг сиёсий синфи банкрот ёқасига келиб қолган шароитда бу мамлакатдан қутқарувчи сифатида тантанали кутиб олиши (таъкидлаш жоизки, параллел равишда ливанликларнинг бошқа бир қисми Туркиядан ва Эрдўғандан умид қилмоқда);

- Миср ва Греция ўртасида Туркия ва Ливияга (ПНС) қарши йўналтирилган чегараларни демаркация қилиш ҳақида битим имзоланиши;

- БАА ва Исроил ўртасида амалда мустақил Фаластинга қарши йўналтирилган алоқалар ўрнатилиши ва шартномалар тузилиши (афтидан, Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатлар навбатда турибди).

Буларнинг барчаси Туркиянинг ҳукмрон доираларига яқин бўлган «Ени Шафак» нашри бош муҳаррири Иброҳим Қорагул ўзининг «Туркияга қарши араблар фронтини ким тузяпти?» мақоласида яхлит бир сурат сифатида гавдаланади.

Қорагулнинг ёзишича:

"Араб бўлмаган мусулмон мамлакатлари кучга тўлиб бораётган бир пайтда араб мусулмон мамлакатлари, айниқса, кўрфаз араблари таъсири остида бўлган мамлакатлар (Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳукмронлигидаги Миср, БАА, Саудия Арабистони) шунчаки таназзулга юз тутмасдан, коллапс ҳолатига тушмокда.

Араб бўлмаган мусулмон давлатлари Ғарб ҳомийлигидан тез қутилиб, ўз динамикасини очмоқда, араб давлатлари эса янада қарам муносабатларни йўлга қўйиб, Ғарб протекциясига интилмоқда.  

Араб бўлмаган мусулмон давлатлари Ислом дунёси ва мусулмон жамоаларининг ҳақ-ҳуқуқларини сидқидилдан ҳимоя қилмоқда, араб давлатлари эса бу даъво ва қонуниятлардан янада четлашиб, шамолдек узоқлашмоқда. БАА бошчилигидаги янги фронт, айниқса, исломий сиёсий меросни очиқ рад етиб, бу билан шуғулланади".

Ҳа, айтганча, бу қош қўяман деб кўз чиқаришдир. Аммо бундай ташхис "ким айбдор?"ва" нима қилиш керак?" деб савол беришни талаб қилади.

Айбдорлар билан ҳаммаси бир неча йилликдан бери маълум: мустамлакачилик мероси, коррупцияга ботган «кўғирчоқ» режимлар ва элиталар.

XX асрнинг иккинчи ярми бошларида уларни кўплаб мамлакатларда араблар ўз умидини боғлаган БААС умумараб социалистик партияси билан боғлиқ ёш араб миллатчилари баланд овозда фош қилганди. Жамол Абдулносир, Саддам Хусайн, Муаммар Каддафи ва бошқалар – уларнинг барчаси шу тўлқин етакчиларидир. Улар ҳеч қандай муваффақиятга эришмади деб ҳам бўлмайди, бироқ, уларнинг ўн йилликлар давом этган, дастлаб кўп нарсалар ваъда қилган бошқаруви якуни худди ўша коррупця, диктатура, айрим ҳолатларда – Башар Асаднинг Сурияси каби – ошкора мустамлакачилик  бўлди.

Ушбу дунёвий пан-араб тўлқинининг муқобил варианти, биринчи навбатда, «Мусулмон биродарлар» уюшмаси билан боғлиқ бўлган Исломий тикланиш тўлқинини ифодалай бошлади. Араб дунёсида ўн йилликлар чўзилган кураш давомида у жуда камтарона натижаларга эришиш муваффақ бўлди ва бу ҳали юмшоқ қилиб айтганда. Сайловларда ғолиб чиқкан Миср президенти Муҳаммад Мурсий унинг минглаб партия бўйича сафдошлари каби ҳарбийлар томонидан ағдарилди ва қийноққа солинди. Тунисда «ан-Нахда» ихвонлар партиясининг қисқа муддатли ҳукмронлиги кейинги сайловларда мағлубиятга учрагач (ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўзгариши туфайли у ерда сиёсатда ўз мавқеини сақлаб қолишга муваффақ бўлган бўлса-да) тугади. Ихвон билан боғланган генерал Умар Башир ҳокимиятни куч билан қўлга олган Суданда у дастлаб аста-секин ўз кун тартибидан узоқлашди ва охир-оқибат демократик инқилоб томонидан ағдарилди. Ва ниҳоят, Ихвонларни қўллаб-қувватлашда айбланаётган Қатарда мерос бўлиб келаётган ҳукуматнинг фон ва воситаси сифатида мавжуд бўлиб, уни шакллантириш тамойиллари ўз идеалларидан узоқдир.

Ислом лагери ичида «жуда мўътадил» иҳвонлардан кўнгил қолиши «ал-қоида»дан бошлаб ушбу тенденциянинг авжи сифатида ИШИДгача бўлган муросасиз жиҳодчиликнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига олиб келди. Лекин улар Араб дунёсида муваффақиятсизликка учраб, яна ўз марказларини унинг чегараларидан ташқарига - Марказий Осиё ва Африкага кўчириб ўтказиб, бир-бирлари билан рақобатлашмоқда.

Шундай қилиб, ҳа, араб дунёси энди борича ҳолатдадир. Бундан ташқари, таъкидлаш жоизки, БАА, Саудия ва Миср каби режимлар ҳозир асосан халқаро - дастлаб пан-араб, кейин пан-исломий лойиҳалар муваффақиятсизлиги шароитида ўз «миллий давлатлари»да амаллаб бўлса ҳам, тартибни таъминлашга қодир эканлигида кўринмоқда.

Бироқ, улар Туркия ёки Покистоннинг тамом тескариси деб айта оламизми? Қорагул у ҳақида ёзадиган риторика даражасида, эҳтимол. Аммо реал сиёсат даражасида Покистон ҳам, Туркия ҳам ўз миллий манфаатларини биринчи ўринга қўяди.

Ҳа, Имрон Хон бугун нафақат Деҳли, балки Вашингтонга ҳам ҳужум қилишни ҳам ўзига эп кўрмоқда. Аммо Покистон томонидан Америкага мукобил янги стратегик ҳамкор сифатида танлаган Коммунистик Хитойни ғазаблантирмаслик учун уйғурлар масаласида сукут сақлашга мажбур.

Туркияни кўп ҳаракатларида қўллаб, у томонидан шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар ҳақида бир неча бор ёзганмиз. Бу бир пайтлар нафақат уйғур қочқинлар ёки собиқ СССРдан муҳожирлар масаласига дахлдор бўлган - Бош вазир Аҳмут Давутўғли лавозимидан олиб ташланган ҳамда Эрдоғаннинг Адолат ва тараққиёт партияси (AKP) ва унинг собиқ рақиби, Миллатчи ҳаракати партияси (MHP) ўртасида ҳукмрон коалиция ташкил этилганидан кейин Туркия аввалги араб баҳорини қўллаб-қувватлаш сиёсатидан воз кечиб, «қамал қилинган қалъа» сиёсатига ўтди.

Энди эса, ташқи сиёсат муҳит ўзгарган ва Туркия яна экспансив сиёсатга, бу сафар Ўртаер денгизи йўналишида ўтганда, у шунга дуч келдики, араб дунёсида унга барча миллий давлатлар каби, ўз манфаатлари учун курашда иймон бўйича биродарликдан эмас, уларни кимлар қўллаб-қувватлаши мумкинлигидан келиб чиққан ҳолда иттифоқчилар излайдиган, фақат ўз манфаатлари ҳақида бош қотираётган «миллий давлатлар» қаршилигига дуч келди.

Демак, Туркияга қарши араб фронти тузишда айбни фақат арабларга қўймаслик керак экан. Яна бир нарса шундаки, бошга кул сепиш энди бу ишга ёрдам бермайди, шунинг учун энди «ким айбдор?» деган саволга эмас, «нима қилиш керак?» деган саволга жавоб излаш керак.

Лекин бу масала бўйича - ушбу ҳолатда араб дунёсининг ҳолатини қандай ўзгартириш масаласида –ҳалли оддий жавоб ҳам олиб бўлмаяпти. Ҳар ҳолда, синовлар йўли билан ўз тасдиғини топдики, муайян араб давлатлари манфаатларини менсимайдиган пан-араб тажрибалари ҳам, пан-исломий тажрибалар ҳам ишламайди. Туркиянинг Ливия ПНC ёки Қатар билан алоқалари ёки унинг Марокаш ва Тунис билан уларни Ливиядаги БАА, Миср ва Саудия Арабистони коалициясига жалб қилиш режаларига қарши ўзаро алоқалари каби икки томонлама иттифоқ ва муносабатлар, камтарона даражада бўлса ҳам, ишламоқда.

Шунинг учун араб дунёсининг тасвирланган муаммосини ҳал қилишнинг энг аниқ сценарийси унинг суратини оз-оздан ўзгартиришдир. Агар, албатта, янги глобал бўрон уларнинг ҳаммасини бир вақтнинг ўзида учириб юбормаса...