loader
Foto

Туркияда қаттиқ ниқоб режими жорий этилди

"Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маслаҳат Кенгаши ва Президент Ражаб Тойиб Эрдоған республиканинг 81 вилоятига жўнатган циркулярга кўра мамлакат фуқаролари ва меҳмонлари жамоат жойларида ниқоб кийишлари талаб этилади. Фақат уйда уни ечииш мумкин. Тегишли қарор куни кеча мамлакатимизда ижтимоиймасофа чора - тадбирларга риоя этмаслик ва коронавирус юқиш ҳолатларининг ўсиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида қабул қилинди", - деб ёзади газета.

Газета маълумотларига кўра, фуқаролар кўчаларда, боғларда, сайрда, пляжларда, жамоат транспортида ва иш жойларида ниқоб кийишлари талаб этилади. Расмийлар йўловчилар орасидаги ижтимоий масофани сақлаш мақсадида жамоат транспортида туришни ҳам тақиқлаган.

"Ресторан ва кафеларда ярим кечадан кейин мусиқа концертлари ва караоке тақиқланади. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва маҳаллий ҳукуматлар пляжлар, бозорлар ва умумий овқатланиш жойларида санитария хавфсизлиги чораларига риоя этилишини назорат қилади", - деб ёзади Gundem Кibris.

Вилоят ҳокимлари коронавирусга қарши курашда кўрилган чора-тадбирларга мос келмайдиган жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларидан маъмурий жарималар ундирадилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР