Шимолий Африкада жойлашган ушбу мамлакатда касалликнинг тарқалишини чегаралаш мақсадида мартдан июнь ойигача тунги вақтда комендант соати жорий қилинганди, лекин сайёҳлик мавсумининг яқинлашиши билан Миср ҳукумати карантин режимида айрим енгилликлар жорий этишга қарор қилди. Кафе, ресторан ва бошқа туристик объектлар яна омма учун очилди. Масжид ва черковларда ибодатлар ҳам тикланди, фақат ёпиқ биноларда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш мажбурий тартибига риоя қилган ҳолда. Янги ўқув йили октябрда машғулотларни тиклашга «аралаш» турда бошланади: синфда ўқитиш ва онлайн-дарслар.