"Туркия ва турк халқининг ишларига аралашманг", - дея Эрдўғоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anadolu агентлиги.
Туркия раҳбари Макронни тарихни билмасликда айблаб, Франция раҳбари турк халқига инсонийликни ўргата олмаслигини айтди.
Унга кўра, Франция раҳбарияти Руандада бир миллион кишининг ўлимига олиб келган геноцидда айбдор.
Авалрок турк кемаси Oruç Reis Шарқий Ўртаер денгизида, Греция ўзининг иқтисодий ҳудуди деб ҳисоблайдиган туманда сейсмик тадқиқотларни бошлаганди. Бу Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар таранглашувига олиб келди. Шунингдек, Туркия ҳарбий муассасалари минтақадда ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳақида эълон қилди, бу эса Кипр томонидан норозиликка сабаб бўлди.