loader
Foto

Собиқ элчи: Қирғизистонда Россия таркибига кириш имконияти муҳокама қилиняпти

"Тарихан тақдирнинг ўзи бизнинг бирга бўлишимизни белгилаб берган. Мана кўп асрлардан бери биз биргамиз. Бизнинг тарихимиз умумий, умид киламизки, келажагимиз ҳам узоқ вақт бирга давом этади. Ҳозир кўплаб қирғизларда ҳаттоки республикалардан бири сифатида Россия таркибига кириш ҳақида Россия Федерациясига мурожаат қилиш фикри вужудга келмоқда", - деди Аттакуров.

Қирғизистонда ҳақиқатан ҳам бундай суҳбатлар борлиги ҳақида аниқлаширувчи саволга собиқ элчи «ҳа, Қирғизистонда бу бор гап» деб жавоб берди. "Бу ерда ҳам диаспора жамоати орасида ушбу масала муҳокама килиняпти. Албатта, бу ишни бирданига қилиб бўлмайди. Лекин, менимча, бунга албатта қарор қилиш керак, чунки ҳаётнинг ўзи бизни бирдамликка ундаяпти", - деди у.

Шунингдек, Аттакуров айтиб ўтдики: "Қирғизистон – собиқ СССР таркибидаги рус тили давлат тили мақомига эга бўлган ягона республика".

"Халқнинг ўзи шуни хоҳламоқда. Табиийки, бизнинг Евросиё иқтисодий иттифоқидаги иштирокимиз ҳам кўплаб йўналишларда ижобий таъсир этяпти", - деди Россия президенти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар бўйича комиссия эксперти.

Манба