loader
Foto

Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг номини ёдга олиш тақиқландми?

 Ўзбекистон телевидениесида Ислом Каримов ҳақида гапириш тақиқлангани ҳақида биринчи бўлиб Озодлик агентлиги хабар берганди. Унинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибига кирувчи телеканаллар муҳаррирлари республикани 27 йил бошқарган биринчи Президент номи эфирда умуман тилга олинмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.

— Раҳбарият бизга: «Агар Каримовнинг номи эфирда янграса, калангиз кетади. Бу дават маслаҳатчиси Султановнинг буйруғи» деди, — иқтибос келтиради Озодлик телеканали етакчи телеканаллардан бирининг бошловчисидан.

– Бу тавсия эмас, балки талаб эди. Эски авлод зиёлилари Каримовни тез-тез эслаб туришади, шунинг учун биз бу тоифа одамларни эфирга якинлаштирмаслик учун барча чораларни кўрдик",-дея қўшимча қилади исмини айтмаган (маълум сабабларга кўра) телеканал бош муҳаррири.

Озодлик маълумотларига кўра, эфир тармоғига киритилган барча дастурларда Ислом Каримов номини тилга олмаслик ҳақида буйруқ Президент Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султановдан келган.

"Ёшлар" телеканали журналистига таяниб, Агентлик нафақат эфирда Ислом Каримов номини тилга олиш, балки марум биринчи Президентнинг фотосуратлари ва ёдгорликларини кўрсатувларда, шунингдек, унинг номи ёзилган ёзувлар бор репортажларни кўрсатишга тақиқ қўйилганини қўшимча қилади.

Ахборот берувчини излаб

Хабар эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб, ҳикоя давом этди. Озодлик маълумотларига кўра, тақиқ оммага эълон қилингач, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти ўз ходимлари устидан назоратни кучайтирган.

– Мана икки кундан буён МТРК раҳбарияти барча телеканаллар эфирларида Ислом Каримов номини тилга олишни тақиқлаш ҳақида оммавий ахборот воситаларига чиқиб кетган маълумотлар борасида ўз текширувини олиб бормоқда. Энди бу жуда жиддий масалага айланди" - дейди МТРК директорларидан бири 24 август куни Озодликдаги мухбирига.

МТРК ходимлари Озодликка маълум қилинишича, 24 август куни бўлиб ўтган йиғилишда айрим телеканал раҳбарлари устидан назоратни кучайтириш масаласи, шунингдек МТРК раисининг хавфсизлик масалалари бўйича муовини лавозимини тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Бироқ бу маълумотни ҳамма ҳам тасдиқламади. Иштирок этганлардан бири йиғилиш бўлиб ўтди, лекин бутунлай бошқа масалалар унда муҳокама қилинди, деб айтди:

– Йўқ, яқинда бўлиб ўтган йиғилишда фақат дастурларни сифатли тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. Техник ва бошқа камчиликларни бартараф этиш, халққа манзур бўладиган дастурлар тайёрлаш талаб этилди. Улар биздан ўзбекистонликларнинг муаммоларини кўпроқ ёритишни сўрашди", - дея телеканаллардан бирининг директори Олимжон Тўҳтаназаровнинг сўзларини келтиради Озодлик.

На китоб, на портрет

Озодлик маълумотларига кўра Ислом Каримовнинг персона нон-грата бўлишига бошқа мисоллар ҳам бор. Агентлик Бухоро давлат университети талабаларидан бирига таяниб, 17 июнь куни Каримовнинг барча китоблари университет ҳудудидан чикариб ташланганини ёзади. Талабанинг айтишича, улар макулатурага топширилган.

Яна бир мисол: Ўзбекистон Фанлар Академияси Қўлёзмалар институти раҳбарияти мажлислар залида Ислом Каримов портретини осиб қўйгани учун хайфсан олди. Қўлёзмалар институтида тадқиқот олиб бораётган олимнинг айтишича, «учрашув чоғида Фанлар Академияси раҳбарияти Каримовнинг барча портретлари ва унинг иктибосларини йўқ қилишни буюрган»

– Ислом Каримов номи тилга олинган барча матнлар девор панелларидан ўчириб ташланган. Қўлёзмалар институти ҳовлисига ўнга яқин портрет олиб кетилган, - дейди олим.

Сифат учун кураш

Бундан бир неча ой аввал милиция шаҳар ҳокимлиги, солиқ инспекцияси ва санитария-эпидемиология назорати ходимлари билан биргаликда Самарқандда (Ислом Каримов дафн этилган шаҳар) рейд ўтказиб, унда Ўзбекистон биринчи Президенти тасвири туширилган сувенирлар, календарлар ва откриткалар сотувчиларни қўлга олган.

Бироқ, оммавий текширувнинг сабаби воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқ:

- Рейд давомида ноқонуний савдо билан шуғулланган ўнлаб тадбиркорлар жаримага тортилди. Улар биринчи Президентнинг сифатсиз тасвири билан ноқонуний равишда ҳунармандчилик ёдгорликларини сотишда айбланган.

Улар сотаёган барча дисклар, портрет ва календарлар мусодара қилинди, - изоҳ берди ўзини таништирмаган Самарқанд вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси расмийси Озодликка

Баъзи хабарларга кўра, савдогарлар Каримов тасвиридан ташқари, имловий хатолар кўп бўлган (биринчи Президент билан боғлиқ бўлмаган ҳолда) ёзувлар ҳамда унинг Маккага сафари видеосини ўзида мужассам этган дискларни сотишади.

Ўша рейд ягона эмасди: 20 август куни Ислом Каримовнинг Қашқадарё вилояти ва Самарқанддаги хайкаллари ҳамда Самарқанд шаҳридаги Имом ал-Бухорий мақбараси ёнида яна текширувлар ўтказилди.

Англашилмовчилик

Умуман олганда, Ислом Каримов номини тилга олишга қарши кураш амалдаги Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг расмий сиёсатига зиддир. Унинг президентлиги даврида биринчи Президентнинг номини абадийлаштириш учун қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

2017 йил 31 август куни Каримовнинг Тошкентдаги собиқ қароргоҳи олдида биринчи ҳайкали очилди.

Кейинчалик Самарқанд (2017 йил 2 сентябрда очилган) ва Қарши (2018 йил 30 январда очилган) шаҳарларида ёдгорликлар ўрнатилди.

Ислом Каримов дафн этилган жойда бунёд этилган мақбара очилди.

Унинг номи Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропорти, Фарғонадаги санъат саройи ва Асакадаги GM Uzbekistan автомобил заводига берилган.

Тошкентда собиқ Ўзбекистон кўчаси Ислом Каримов номидаги кўчага ўзгартирилди.

Тантанали тадбирлардан бирида Шавкат Мирзиёев айтганидек:

"Бугун барчамиз биринчи Президентимизнинг Ватанимиз ва давлатимиз олдидаги буюк тарихий хизматлари, шунингдек, унинг беназир хотираси халқимиз қалбида абадий яшашига розимиз".



Агар Озодликка ишонадиган булсак, энди Ислом Каримовга Ўзбекистон раҳбарияти томонидан муносабат узгарган.

Манба