Тор оилавий доирада тўпланишга рухсат этилади, фақат барча қатнашчилар тадбир ўтказилишидан бир сутка олдин COVID-19 га ПЦР-тест топшириш тавсия этилади. Ҳамма меҳмонлар ижтимоий масофга риоя қилишлари, мезбон эса – ҳамма қўлларини совунлар ювизини назорат қилиши керак.
Шу билан бир пайтда, «швед столи» услубида дастурхон безатиш тақиқланади. Аксинча, таомлар бир марталик идишда тортилиши керак. Барча юзалар мунтазам равишда дезинфекция қилиниши шарт. Қоидаларга риоя қилмаслик БАА Бош прокуратураси томонидан чиқарилган қонунларда кўзда тутилган жарима ва бошқа чораларни кўзда тутади.
Тадбирда иштирок етишни истаган ҳар бир киши шамоллаш аломатлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Тадбир ташкилотчиси тадбир давомида нафас йўллари касалликлари аломатларини кўрсатадиган ҳар бир киши изоляция қилинадиган алоҳида хона ажратиши керак.
Дафн маросимига келадиган бўлсак, маросимда максимал 10 киши иштирок этиши мумкин ва улардан фақат иккитаси дафн маросимида бевосита иштирок этишига рухсат берилади. Марҳумнинг жасадини кўпи билан олти киши кўтариши мумкин. Барча қабристон ходимлари ниқоб кийиш ва тез-тез қўлларини ювиши талаб қилинади. Маросимга жалб қилинган барча нарсалар ҳар бир дафн маросимидан кейин санитария ишлови берилиши керак. Агар сув бўлмаса, ишчилар таркибида камида 60% спирт бўлган антисептик геллардан фойдаланиши керак, хабар қилади The National.