Инсон ҳуқуқлари фаолларининг маълумотларига кўра, 20 ва 27 сентябр кунлари оралиғида мамлакатнинг 14 вилоятида, асосан Миср жанубида амалдаги Президент Сисийнинг истеъфоси талаб қилинган 164 та ҳаракат ташкил этилган.
Миср хавфсизлик кучлари 68 нафар вояга етмаганларни қўлга олди, орадан кўп ўтмай улар озод этилди. Яна 150 намойишчи ҳибсга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Қўлга олинганлар "терроризмга алоқадорлик", "ёлғон маълумот тарқатиш", "ижтимоий тармоқларни суиистеъмол қилиш", "норозилик намойишлари ва провокацияларга молиявий кўмак кўрсатиш"да айбланмоқда.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари Миср ҳукуматини тинч намойишлар ҳуқуқини ҳурмат қилишга, ҳибсга олинганларни озод қилишга ва Сиси режими мухолифларига нисбатан ортиқча куч ишлатишдан тийилишга чақирди.
Миср ҳукумати ҳукуматга қарши намойишлар пайтида ҳибсга олинганлар ҳақида изоҳ бермади.