loader
Foto

Саудия Арабистони расман турк маҳсулотларини тақиқлаб қўйди

Саудияликлар ҳозир Саудия Арабистони билан чегарада юзлаб турк юк машиналари ва ўз аэропортларида Туркиядан минглаб пакетлар ушлаб турибди. Юк машиналарига қиролликда Турк дипломатларининг аралашувидан сўнггина мамлакатга рухсат берилди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги мамлакатлар қўшни Qatar билан алоқаларни узганида, Анқара Доҳани иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Саудия Арабистони ва Туркия ўртасидаги дипломатик алоқалар икки мамлакат ўртасида саудиялик диссидент-журналист Жамол Хашукджининг Истанбулда ўлдирилиши устидан сиёсий инқироз бошланганидан сўнг кескинлашиб, Саудия бизнес гуруҳларини, жумладан, Ар-Риёд савдо-саноат палатасини турк молларини тўлиқ бойкот қилишга чақиришни талаб қилади.

Саудия Арабистони ҳукумати маҳаллий корхоналарга улар Туркия ва турк корхоналари билан савдо қилмасликлари учун босим кўрсатмоқда. Туркиянинг Dunya газетаси хабар қилишича, Саудия Арабистони ҳукумати алоҳида корхоналар билан боғланиб, уларга турк компаниялари билан савдо қилмаслик ва Туркияда ишлаб чиқарилган ҳеч қандй товарларни сотиб олмасликни буюрди. Ҳукумат ушбу буйруқни писанд қилмаган ҳар қандай компанияга жарима солишини билдирди.

«Бизнинг мижозларимиз турк маҳсулотларига кўникиб қолган, улардан кўнгли тўқ. Бироқ улар энди бошқа бизнинг товарларни сотиб ололмайди. Улар учинчи мамлакат орқали товарлар жўнатилишин  айтмоқда», - дея иктибос келтиради Cumhuriyet исмини ошкор килмасликни сўраган турк ишбилармони сўзларидан.

«Кичик ва ўрта бизнес, айниқса, Хатай, Газиантеп ва Диярбакир каби жанбий-шарқий вилоятларда экспортнинг тўхтатиши сабабли жуда хавотирда», - деди у.

Саудия Арабистони эса, бу пайтда ўз фуқароларини Туркияга ташриф буюришдан воз кечишга қаратилган кампания бошлади.

Қироллик матбуоти Саудия фуқароларига қарши майда жиноятлар кўпайиши ва ўқотар қурол ишлатилиши туфайли Туркияни хавфли жой деб атади, Анқарадаги Саудия элчихонаси ҳам Саудия фуқароларига нисбатан зўравонликлар кўпайгани ҳақида огоҳлантирди. Туркияга келаётган Саудия сайёҳлари сони ўтган йили 17 фоизга қисқарди.