Хусусан, Middle East Eye да чоп этилган "Араб дунёсида янги мурожаат янграмоқда: Анқарани олиш " (A new message resounds in the Arab world: Get Ankara) мақоласи араб режимларининг Туркияга ва унинг минтақадаги сиёсатига қарши бирлашувига. Унда муаллиф араб дунёсида сўнгги кунларда рўй берган ягиликларни жамлаган:
- "Туркиянинг араб давлатлари ички ишларига аралашиши минтақага салбий аралашишнинг соф намунасидир" деб айтган БАА ташқи ишлар вазири Анвар Гаргашнинг баёноти;
- Миср ташқи ишлар вазири Самех Шукрийнинг кўплаб араб давлатлари ишларига Туркиянинг аралашуви араб миллий хавфсизлигига катта қийинчилик туғдираётгани ва Миср бунга индамасдан қараб турмаслиги ҳақидаги баёноти;
- Иордания қироллигининг бош расмий нашри саналган «The Jordan Times»да Туркиянинг араб дунёси (Ливия, Сурия, Ироқ) ишларига аралашуви қайд этилгани ва буни тан олиб, жавоб қатаришга даъват қилингани.
Ушбу мақола муаллифи чиқарган хулосаларга кейинроқ қайтамиз, аммо ҳозирча бир қатор араб ҳукмдорларининг Туркияга қарши бундай ҳаракатлари, албатта, Туркияда эътиборга олинмай қолмаганини таъкидлаймиз. Жумладан, улар ва улар ҳамроҳ бўлган сиёсат Туркия ҳукмрон доираларининг норасмий карнайи бўлган Yeni Şafak бош муҳаррири Иброҳим Қорагулнинг яна бир мақоласининг мавзуси бўлди. Мақола шундай номланади: "Араб миллатлари, сизларни Туркия билан урушга етаклаётган одамни тўхтатинглар!"Бу шахс эса БААнинг ҳозирги ташқи сиёсатининг амалдаги ҳукмдори ва меъмори Муҳаммад бин Зейд деб айтилади.
Қорагул ушбу арбоб ҳаракатларини айблашда аччиқ сўзларни аяб ўтирмайди (бу биринчи марта эмас).
"У Туркияга ким ҳужум қилмасин, ҳамма билан ҳамкорлик қилади. Арманистон Озарбайжонни қўллаб-қувватлайди ва у ҳам Арманистонни қўллаб-қувватлайди. Греция, Исроил ва Ғарб давлатлари Туркияга ҳужум қилмоқда ва у ҳам булар билан ҳаракат қилмоқда. У Франция президенти Эммануел Макрон учун муштук бўлиб қолган. Минтақанинг ҳар бир бурчагида ва ҳар бир соҳада Туркияга қарши пасткаш ҳаракатларни амалга оширади.
У бутун араб дунёсини Туркияга қарши урушга гиж-гижламоқда. Бутун Ғарб дунёсини Туркияга ҳужум қилишга ундамоқда. Барча террор ташкилотларини Туркияга ҳужум қилишга ундамоқда.
Сиз (араблар) буни қораламоқчимисиз? Бу кишини тўхтатиш ниятингиз борми?", - деб ёзади Қорагул, қайта-қайта ва ҳис-туйғуга жўшган ҳолда бу қарама-қаршилик ғилдирагини тўхтатиш учун араб халқларини улар учун ҳалокатли оқибатлар ҳақида огоҳлантирган ҳолда даъват қилиб.
Энди биринчи мақоланинг ваъда қилинган хулосасига қайтамиз. Унинг муаллифи, машҳур журналист ва таҳлилчи Дэвид Херст (David Hearst) фикрига кўра, Туркияга қарши араб режимларининг турклар экспансияси ҳақидаги бутун сафсаталари ортида уларнинг мамлакатлари Ражап Таййип Эрдўғаннинг сунний дунё етакчисига айланишидан қўрқиш ётади. Унинг фикрича, Эрон эмас, балки бундай амбициялар ва имкониятларга эга Туркия Исроилнинг, араб режимларининг ва Яқин Шарқ ва Африкада янада фаол сиёсат олиб бориш учун амбициялари кучайиб бораётган, Анқаранинг сиёсатига очиқ қаршиликка киришган Франциянинг асосий душманига айланди.
Бу биз бир неча бор кўтарган муҳим саволларни келтириб чиқаради.
Бу араб режимларининг ҳаммасини Туркияга қаршилик сиёсатида нима бошқаради? Улар заифлик билан АҚШ ва Исроил кўрсатмаларига риоя этмасдан, ўз манфаатларини кўзлайди, деб тахмин қиладиган бўлсак, уларнинг Туркия билан қарама-қаршиликда миллатчилик – ҳам давлат миллатчилиги, ҳам пан-араб миллатчилиги эканлигини тан олиш керак бўлади. Давлат миллатчилиги уларни аҳолининг "сиёсий Ислом" асосида Ражаб Тойиб Эрдўғанга хайрихоҳлиги ортиши уларга таҳдид солади деб ҳисоблаган ҳолда ўз давлатларининг мустақиллигини ҳимоя қилишга ундамоқда. Пан-араб миллатчилиги у хоҳ ёки Туркия бўлсин, араб бўлмаган мамлакатларнинг араблар ишларига аралашиш ҳақида анъанавий салбий муносабатда бўлади.
Бироқ, БАА ёки Саудия Арабистони каби айрим давлатлар ўз ички сиёсатини олиб бориб, ташқи диктат остида ўз халқларининг анъанавий йўлини ўзгартирганда бу давлат миллатчилиги қаерда қолади? БАА ва Баҳрайн каби давлатлар халқаро ҳуқуқ ва ҳамжамият томонидан тан олинган араб Фаластин манфаатларини Исроилга сотганида араб ғурури қаерда қолади? Ёки Россия, Франция, АҚШ каби араб бўлмаган ва мусулмон бўлмаган мамлакатларнинг араб мамлакатларига ҳарбий аралашувини қўллаб-қувватлашни бошлаганларида уларнинг араб ғурури ва рашки қаерда қолди?
Бошқа томондан, Туркиянинг араб дунёсидаги ташқи сиёсати билан боғлиқ муаммо шундаки, бу миллатчиликка мафкуравий даражада қарши туриш қийин. Зеро, бутун дунё мусулмонлари ва умматга қаратилган барча гапларда Туркиянинг ўзи миллий давлат бўлиб қолаверди ва шу асосда ўз сиёсатини олиб боради. Бу сиёсатнинг ҳам кучли, ҳам заиф нуқтасидир - бир томондан, турк жамиятига мамлакатнинг миллий манфаатлари билан чет элдаги ҳарбий фаолият ва иқтисодий харажатларни тушунтиришга имкон беради, бошқа томондан, бу сиёсатни бошқа мамлакатларга, жумладан, арабларга нисбатан турк империализми сифатида тақдим этганларга «кўзир» карталарни беради.
Маълум бир нуқтада, бу зиддиятни бартараф этиш умидлари Туркияда ҳам, араб давлатларида ҳам "Араб баҳори" доирасида Адолат ва тараққиёт партияси (АСП) ва унинг сиёсатини тақлид қилиш модели деб ҳисоблайдиган "сиёсий Ислом" кучларининг ғалабасига қаратилганди. Бироқ, "Араб баҳори" мағлубиятидан сўнг, "Ихван инқилобларини экспорт қилиш" сиёсати Миллий консенсус (АСПнинг Миллатчилик Ҳаракати Партияси билан иттифоқи, Отатуркни реабилитация қилиш ва бошқалар) асосида Туркияда ҳокимиятни мустаҳкамлаш фойдасига воз кечилди. Араб дунёсида асосий эътибор ўз ҳомийси сифатида Туркиядан манфаатдор бўлган давлатларга қаратилди: Ливиядаги Миллий келишув ҳукумати, Суриядаги Сурия миллий армияси, Қатар ва бошқалар.
Бундай нуқтали-ўчоқли сиёсат билан Туркияга қарши кўтарилган пан-араб тўлқинига қарши туриш муаммоли бўлади. Чунки у араб дунёсида оммавий аксил-турк кайфиятининг ортишига ва натижада унда Туркияни яккалаб қўйишга ёки унинг ичидан барча анти-турк режимларини бузиб ташлаш ва Туркиянинг иттифоқчиларини ҳокимият тепага келтириш учун "Араб баҳори" ни реанимация қилиш сиёсатига қайтишга тўғри келади.
Аммо туркларнинг миллий давлат учун бундай оғир сиёсат олиб бориш истаги ва ресурслари борми? Ёки улар Туркиядан Араб дунёсининг узоқлашувини ўсиб бораётганини воқелик деб ҳисобга олишадими?