loader
Foto

Хитойда мусулмонларнинг яна бир этник гуруҳи таъқиб остига олинмоқда

Уцуллар сони тахминан 10 инг кишини ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми Хайнаннинг қишлоқ жойларида яшайди. Охирги пайтларда уцуллар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кузатувга дуч келмоқда, уларга араб алифбосидан фойдаланиш такиқланиб, масжидларга ташриф буюриш  чекланмоқда.

ОАВ қўлга киритган маълумотларга кўра, Пекин уцулларни кузатишни «жамоат тартиби» мақсадида устувор вазифа деб ҳисоблайди. Уцуллар қаторидан бўлган компартия аъзоларига нисбатан текширувлар ўтказилмоқда, агар уларнинг ислом диний амалиётига амал қилиш ҳолатлари аниқланса, бундай парти аъзолари жазоланмоқда.

Сентябрда уцуллар истиқомат қиладига аҳоли пунктларида мактаблар ва давлат муассасаларида ҳижобда юриш тақиқланди, бу маҳаллий аҳоли томонидан кескин норозиликларга сабаб бўлди. «Ҳалол» белгилари ҳам тақиқ остига тушди.