loader
Foto

Норвегияда исламофобияга қарши кураш кучайтирилади

Ҳукуматнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг декабрида тақдим этилган бундан олдинги ирқчилик ва дискриминацияга қарши кураш бўйича ҳаракатлар режаси етарли эмас ва, хусусан, мусулмонларга қарши йўналтириган нафратни йўқ қилиш бўйича чора-тадбирлар зарур.

“Жамиятимиз муаммоси шундаки, турли озчиликлар ирқчиликдан азият чекяпти. Айниқса, мусулмонлар ва яҳудийлар каби айрим озчиликлар заифдир. Биз антисемитизмга қарши кураш бўйича ҳаракатлар амалга оширяпмиз, энди эса мусулмонларга нисбатан камситиш ва нафратга қарши кураш бўйича алоҳида режа тақдим этяпмиз ”, - деди Солберг, иқтибос келтиради Nettavisen газетси.

2017 йил ўтказилган сўров натижаларига кўра, норвегларнинг 34%и  мусулмонларга қарши кайфият билдирди, ва деярли 40%и мусулмонлар "Норвегия маданияти таҳдид солди" деган фикрни қўллаб-қувватлади. 47% респондентлар Исломга қарши кайфиятнинг ўсишига асосан мусулмонларнинг ўзлари айбдор, деган фикрни қўллаб-қувватладилар. Кексалар одамлар, эркаклар ва таълим даражаси паст бўлган одамлар мусулмонларга қарши кайфиятга кўпроқ мойил бўлишлари мумкин.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР